08:52 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентдаги болалар боғчасидаги ўғирликлардан текширувчилар ёқа ушладилар

21.09.2018 09:01 msk

Фарғона

№197 болалар боғчаси. “Ўзбекистон 24”телеканалидан лавҳа
Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати пойтахтнинг Шойхонтоҳур туманидаги 197-сонли МТМда аудиторлик текшируви ўтказди ва у ерда авж олган коррупциядан ёқа ушлади, деб ёзади, МТВ матбуот маркази.

Аудиторлик текшируви, Вазирлик номига келиб тушган маълумот, яъни ота-оналардан бир банка бўёқ олиб келиш талаби билан боғлиқ шикоят юзасидан ўтказилди. МТМ мудираси хонасида Вазирлик аудиторларини ўзини «методист» деб таништирган аёл кутиб олади. Тегишли хужжатларни тақдим эта олмаган аёл, аслида амалдаги мудиранинг онаси эканлигини тан олиб, аслида бу ерда ишламаслигини айтади. Кейинги терговлар шуни кўрсатдики, авваллари жиноий жавобгарликка тортилган бу аёл аслида МТМнинг пул оқимларини шахсан ўзи назорат қилиб келган.

Аудиторлик ишлари ўтказилган куни меню учун ишлатилиши лозим бўлган 56,2 кг гўшт омбордан олинган, аммо у қозонларгача етиб бормаган. Ажратилган маҳсулотнинг ўрнига бир кун аввал қайнатилган 8,98 кг гўшт топилди. Болалар янги маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилишлари лозим. Кейинчалик аниқланишича, амалдаги мудиранинг онаси ҳар куни гўштнинг ярмини ўзи учун олиб қўяр экан. Бундан ташқари, МТВ аудиторлари "навбатчи гўшт" дея талқин қилинадиган гўштни топдилар, бундай гўшт одатда комиссия вакиллари ва текширувчиларга намойиш қилиш учун сақланади. Муассаса тез-тез ва ошкор текширишлар объекти эканини тушуниб, МТМ ходимлари эски гўштни чиқиндилар идишига солиб, ҳужжатларни яшириш учун Махсусстранс машинасини чақиришган.

2018 йил январидан бошлаб 197-сонли МТМда ота-оналари 180 дан 280 минг ($22-35) сўмга тенг туловларни амалга ошириб келмоқдалар экан. Шу ўринда эслатиш жойизки, амалдаги тарифларга кўра, МТМга бир ойлик тўлов миқдори 155 минг ($20) сўмга тенг. Бундан ташқари, ушбу МТМда муассасани моддий қувватлаш жамғармасига ҳар бир бола учун қўшимча равишда кунига ўртача 25 минг сўмлик тўлов амалга ошириб келинган экан. Қонуний ҳужжатларда белгиланмаган барча тўловлар кассага тушмаган. 197-сонли МТМда ноқонуний даромад олишнинг яна бир манбаи сифатида учта тижорат гуруҳларининг мавжудлиги аниқланди, бу эса ушбу МТМга ҳар бир боладан қўшимча 125 минг ($16) сўмдан даромад олиб келган. Тижорат гуруҳларидан олинган ўртача ойлик даромади 10 млн. сўмни ($1250) ташкил етган.

Текширув куни аудиторлар 12 нафар бола болалар боғчасига йўлланмасиз ташриф буюрган. Уларнинг ота-оналари тўловни нақд пул бериш орқали амалга ошириб келганлар. Рўйхатга туширилмаган болачалар текширув пайти омборхонага беркитилган.

Ходимларнинг етишмаслиги билан боғлиқ вазиятда 197-сонли МТМ жамоаси таркибида «ўлик жонлар» топилган.

Тарбиячилар, ҳамширалар ва фаррошлар сифатида рўйхатга олинган одамлар аслида ушбу муассасада ишламаган. Бироқ, бир неча гуруҳлар тарбиячиларсиз фаолият олиб борар, ва болалар ёрдамчилар назорати остида бўлганлар. Асоссиз тўланган ойлик маошнинг ҳажми 2015-2018 йиилар оралиғида 61 млн сўмни ($7600 га яқин) ташкил этган. Текширувдан сўнг 197-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари ўз лавозимидан озод этилди. Бироқ, телефон орқали тушаётган таҳдидлар давом этаётганлиги сабабли ушбу муассасада янги ишчилар кўп ушланиб қолишдан бош тортмоқдалар. Айни пайтда ушбу МТМга раҳбарлик қилиш лавозимини 3 киши рад этган.

Кейинги 20 йил ичида Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари 45 фоизга қисганган ва бу ёшдаги 2,45 миллион боладан 818 мингтаси қатнайдилар. Мактабгача таълим муассасасини ривожлантириш учун ҳукумат 2012 йилгача давлат шериклик ҳамкорлиги асосида беш, олти ёшли болаларга мўлжалланган таълим - муассасаларини жорий қилишни режалаштирди ва айрим вилоятларда болалар боғчаларига бўлган тўлов камайтирилди.

2017 йил сентябрда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев барча турдаги мактабгача таълим муассасаларини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши учун фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга бириктирди ва 2018 йилдан мазкур тизимнинг фойдали ўйин анжомлари, қўғирчоқлар, мебель ва жиҳозлар билан таъминлашга ажратилаётган маблағни кўпайтиришни ваъда қилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги