16:49 msk, 20 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда автобуслар ишлаб чиқариш 40 фоизга камайган

20.09.2018 10:46 msk

Фарғона

«СамАвто» автобуси. Sputniknews-uz.com сайти фотоси
2018 йилнинг саккиз ойи мобайнида Ўзбекистонда ўтган йилга қараганда автобуслар ишлаб чиқариш 40 фоизга камайган, дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

Агар 2017 йил январь - август оралиғида 583 дона автобус ишлаб чиқилган бўлса, 2018 йил бу муддат ичида 351 дона автобус ишлаб чиқарилган. Юк машиналарини ишлаб чиқариш 8 фоизга, яъни 2664 тадан 2453 донагача қисқарган.

Шу билан бирга енгил автомобилларни ишлаб чиқариш 21,2 фоизга ортган - 110,69 дона ишлаб чиқилган. Ҳисобот даврида 85,3 мингта двигатель ишлаб чиқарилган ва бу ерда ўсиш 27,7 фоизни ташкил этади. Тракторлар ишлаб чиқариш олти баробарга ортган. Агар 2017 йил шу ойлар ичида 412 дона ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йили 2,48 минг дона трактор ишлаб чиқарилган.

Бу давр ичида юк автомобиллари ва махсус техникалар импорти тўрт баробарга ошган. Умумий импорт $221,3 млн ташкил этади.

Ўзбекистонда автобус ва юк машиналари Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилади. 2017 йили завод да 30 минг дона, жумладан 12 минг дона 1-3 класс (шаҳар, шаҳарорти ва халқаро) автобуслари ишлаб чиқилган. Улардан 827 дона автобус ва 402 дона юк машинаси экспорт қилинган, қолгани ички бозорда сотилган.

2018 йили Самарқанд автомобиль заводи 4000 дона автомобиль ишлаб чиқариши кутилганди. 2017 йили заводда 30-мингинчи автомобиль ишлаб чиқарилиши тантанасида кейинги икки йил ичида «СамАвто» маҳсулотига талаб кучайгани ва 2018-2021 йиллар дастурида машиналар ишлаб чиқаришни 5 мингтадан 10 мингтагача кўпайтириш режалаштирилганди.

Республикада юк машиналарини “СамАвто”дан ташқари JV MAN Auto-Uzbekistan ўзбек-немис корхонаси ва «Ўзавтосаноат» АЖ қарашли UzAuto Trailer корхоналарида ишлаб чиқарилади. 2017 йили Самарқандда йирик юк машиналарини ишлаб чиқарувчи MAN заводи ишга туширилди. 2018 йили эса Самарқанд вилоятининг Жамбой туманида UzAuto Trailer корхонаси Россиянинг КАМАЗ русумли юк машиналарини ишлаб чиқара бошлади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги