21:25 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдор жиҳатидан Швейцариядан кейинги ўринда

13.09.2018 16:05 msk

Фарғона

Nuz.uz сайти фотоси
Жорий йилнинг иккинчи кварталида Россиядан Ўзбекистонга юбо-рилган пулларнинг миқдори $1,07 млрд ташкил этди ва бу сон жиҳатидан жисмо-ний шахсларнинг Швейцарияга юборган пулларидан кейинги ўринни эгаллайди. Швейцарияга пул ўтказмалари - $1,96 млрд миқдорида бўлган. РФ Марказий банки-нинг сайтида мана шундай маълумотлар берилган.

Пул ўтказмалари бўйича Ўзбекистон бошқа Марказий Осиё мамлакатларидан олдинда. Масалан, Россиядан Қирғизистонга $681 млн, Тожикистонга - $672 млн, Қозоғистонга - $205 млн, Туркманистонга - $100 минг пул жўнатилган.

Пул ўтказмаларининг жон боши ҳисобига ҳам Ўзбекистон олдинда - $375, иккинчи ўринда Қирғизистон - $296, кейин Қозоғистон - $209, Туркманистон - $215 ва Тожикистон - $120 ташкил этади.

Ўзбекистонга юборилган пулларнинг кўп қисми ($759 млн) РФ норезидентлари томонидан амалга оширган. Бундай аҳвол Тожикистон ($420 млн) ва Қирғизистон ($426 млн) мисолида ҳам кузатилади. Қозоғистон ($134 млн) ва Туркманистонга ($100 минг) юборилган пулларнинг катта қисмини Россия фуқаролари жўнатганлар.

Ўтган йилга қарганда, Туркманистондан ташқари барча мамлакатларда Россиядан юборилаётган пул миқдори кўпайган.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг кўплиги мамлакат аҳоли сони билан ҳам боғлиқ. Федерал Миграция Хизмати қисқартирилиб, у РФ ИИВ таркибига бириктирилгандан кейин Россияга четдан кириб келаётганлар сони билан боғлиқ тўлиқ маълумотлар берилиши тўхтади. Россия Икки ишлар вазирлиги сайтидаги маълумотларга таяниб, РФдаги миграция ҳолатини тасаввур қилиш мумкин. Унга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида 3.109.341 Ўзбекистон фуқароси миграция учётига қўйилган ва 2.014.123 ўзбекистонлик учётдан чиқарилган. Шу давр ичида 1.586.885 Тожикистон фуқароси учётга қўйилган (919.990 одам учётдан чиққан), 640.102 нафар Қирғизистон фуқароси учётга қўйилган (улардан - 287.242 одам учётдан чиқарилган), 441.853 қозоғистонлик миграция учётига қўйилган (303.900 одам учётдан чиққан), 48.173 туркманистонлик учётга қўйилган (учётдан чиқаргани – 29.931 одамни ташкил этган).

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги