21:27 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент учун электр автобуслари сотиб олинади

12.09.2018 10:48 msk

Фарғона

Электробус. Elt-is.com сайти фотоси
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари БМТ Тараққиёт дастури билан жамоат электробуслари тизимини жорий этиш тўғрисида музокара-лар олиб борди. Лойиҳа 10−15 дона шундай электромобилларни сотиб олишни кўз-да тутади. Бу ҳақда компания раиси Моҳирхўжа Валиев сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Gazeta.Uz.

«Улар ҳозирги автобуслар ўрнини эгалламайди, балки алоҳида йўналишлар очилади. Мазкур экологик транспорт учун инфратузилма зарур. Лойиҳанинг бир қисми БМТ ТД томонидан молиялаштирилади»,— деди Валиев.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 2018−2019 йиллар давомида 550 дона паст полли SamAuto LE 60 ва MAN (сиқилган газда ҳаракатланадиган) автобусларини сотиб олади. Автобуслар кондиционер ва имконияти чекланган шахслар учун аппареллар билан таъминланади. 160 та машинадан иборат (80 та LE 60 ва 80 та MAN) биринчи партия ноябрда, яна 200 та автобус — 10 та LE 60 ва 190 та MAN 2019 йилда етказиб берилади. Жорий йилдан автобуслар кондиционерлар билан таъминланади.

SamAuto LE 60 — Самарқанддаги «СамАвто» конструкторлар бюроси томонидан тўлиқ лойиҳалаштирилган биринчи автобусдир. Тошкент учун катта миқдорда MAN автобуслари сотиб олинаётгани учун пойтахтда мазкур компаниянинг йирик хизмат кўрсатиш маркази очилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» ва JV MAN Avto-Uzbekistan қўшма корхонаси ўртасида шартнома имзоланиб, унга кўра 2017 йилдан 2019 йилгача 350 та автобус харид қилинади. Улардан 110 донаси 2018 йили Тошкент авто паркларига етказилиб берилади. Самарқандда ишлаб чиқарилаётган битта MAN русумидаги автобуснинг нархи $227,7 минг туради, яъни 110 дона автобус $25 млн миқдорига тенг. Маблағни пенсия жамғарма тизими “қарз бериб” туради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги