06:22 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими пора билан қўлга тушган

11.09.2018 12:06 msk

Фарғона

Бахтиёр Абдусаматов. Darakchi.uz сайти фотоси
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ўз кабинетида ер участкасини бериш билан боғлиқ катта миқдорда пора олаётганда қўлга олинган, деб хабар беради ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манбасига таянган ҳолда Gazeta.Uz .

42 ёшли раҳбарни жума куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари қўлга олган, бироқ ОАВга фақат энди бу воқеа маълум қилинган. Kun.uz маълумотларига кўра, Абдусаматов $400 минг пора эвазига инвесторга ер участкасини ажратиб беришни ваъда қилган.

Аввали туман аҳли ҳокимни “Обод маҳалла” дастурини амалга оширишда ноқонуний ҳаракатлар қилганидан шикоят қилганлар. Айрим маълумотларга кўра, гап “Оқибат” маҳалласидаги уйлар ўртасидаги ер ҳақида кетмоқда.

Бахтиёр Абдусаматов 1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003 йил) битирувчиси) тамомлаган. 2017 йил апрелида туман ҳокими лавозимига тайинланган эди. Аввал Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Айрим маълумотларга кўра, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан “Обод маҳалла” дастури бўйича қурилишларга ер участкаларини ажратиб берган пойтахтнинг бошқа туманлари ҳокимларини ҳам текширилмоқда. Маълумки, 2018 йил май ойида Тошкент ҳокими ўзгаргандан кейин пойтахтда “Обод маҳалла” дастури амалга оширила бошлаганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги