07:05 msk, 18 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Узнетнинг энг оммавий сайти VPN ёрдамида тўсиқларни айланиб ўтиш бўйича йўриқномасини чоп этди

10.09.2018 10:27 msk

Фарғона

Ўзбекистон фойдаланувчилари орасида энг оммавий саналган Kun.uz янгиликлар ресурси сайтларга қўйилган тўсиқларни айланиб ўтиш бўйича йўриқномасини чоп этди. Бунга республикада сўнгги кунларда Facebook ижтимоий тармоғи ишидаги узилишлар сабаб бўлиб қолди.

VPN ҳимояланган боғланишдан фойдаланиш ёрдамида интернет-ресурслар билан алоқа ўрнатишга имконият беради. Kun.uz билдиришича, бу технология “ҳар бир фойдаланувчи учун керак”. Нашр браузерлар ва телефонлар иловалари учун тегишли VPN мосламаларини ўрнатиш намуналарини келтиради.

Ўзбекистонда Фейсбук ижтимоий тармоғига кириш муаммоси сентябрь бошида пайдо бўлди. Кириш муаммолари шунингдек, АҚШ, Европа в Осиё мамлакатларида ҳам кузатилди. Facebook ижтимоий тармоғига киришдаги тўсиқлар техник муаммолар билан изоҳланди.

Кейинроқ Ўзбекистонда сервисга киришдаги қийинчиликлар ҳамон бартараф этилгани йўқлиги ҳақида хабарлар берилди, ваҳоланки 7 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғига VPN ёрдамида кириш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Худди шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати сайтларга тўсиқ қўйиш тартибини тасдиқлагани ҳақидаги хабар тарқалди. Хабар берилишича, тўсиқ қўйилиши мумкин бўлган ресурсларни махсус мониторинг маркази аниқлаб берадиган бўлди. Экстремистик ахборот ва миллий адоватни қўзғатувчи сайтлар шунақанги тақиқ остига олиниши мумкин.

Ҳолбуки, Ўзбекистон мамлакатда содир бўлётган воқеа ва янгиликлар бўйича муқобил ахборот тарқатувчи ресурсларга тўсиқ қўйишни бошлаганига анча йиллар бўлиб қолган. Мисол учун, “Фарғона” АА сайтига йўл 2005 йил май ойида содир бўлган қонли Андижон воқеаларидан сўнг тўсиб қўйилган. Бироқ мамлакат расмийларни сайтга тўсиқ қўйганларини тан олмай келмоқдалар.

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларнинг сони 2017 йилда 30 фоизга ўсиб, деярли 20 млн кишини ташкил этди. Фейсбук ижтимоий тармоғига бир ойда кам деганда 720 минг киши кириб туради.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги