20:58 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Медведев ва Арипов Ўбекистонда АЭС қурилиши бўйича битимни тасдиқладилар

09.09.2018 13:37 msk

Фарғона

Битимнинг имзоланиши. Rosatom.ru сайти фотоси
Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Дмитрий Медведев и Абдулла Арипов “Россия лойиҳаси бўйича Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси тўғрисида” ҳукуматлараро битимни имзоладилар. Бу ҳақда “Росатом” корпорациясининг расмий сайтида хабар берилади. 

Ҳужжатга кўра, томонлар Ўзбекистон ҳудудида ҳар бири 1.2 ГВт қувватига эга бўлган энергетик реакторлар негизидаги иккита энергоблоклардан иборат атом электр станцияси қурилишининг лойиҳалаштириши, қурилиши ҳамда ишга туширилишида ҳамкорлик қиладилар.

Россия ҳукуматининг Қабуллар уйида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича мажлиси якунига бағишланган битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.  

Жорий йилнинг май ойида “Росатом” корпорациясининг директори Алексей Лихачев республика президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан сўнг Ўзбекистон атом электр станциясини қуришни таклиф қилганини маълум қилди. АЭС Ҳайдаркўл яқинида қурилиши мумкинлиги борасида тахмин қилинди, бу ерда реакторларни совутиш учун сув керагидан ҳам кўп, арзон электр энергияси билан Тошкент, Бухоро ва Самарқанд вилоятларини таъминласа бўлади.

“Росатом” таклифи бўйича АЭС иккита замонавий, III+ ВВЭР-1200 авлодига мансуб блоклардан иборат бўлади. қурилиш муддатини Ўзбекистон белгилаб беради. АЭС қурилиши устидан хавфсизликни таъминловчи “тўртта кўз” тамойилига риоя қилиш учун махсус регулятор кузатиб боради. Лойиҳа қиймати ҳақида бирор гап очиқлангани йўқ, бироқ худди шунақа станциянинг Бангладешда қурилиши “Росатом” томонидан 13 млрд долларга баҳоланганди.

Ушбу соҳадаги ҳамкорликдан манфаат шундан иборатки, дейди AtomInfo порталининг бош муҳаррири Александр Уваров, Ўзбекистон АЭСга эга бўлади ва уран қазиб чиқариш ҳажмини оширади, Россия эса бу уранни қисман сотиб олади.

Қайд этамиз, Ўзбекистонда АЭС қурилиши тўғрисидаги гаплар бер неча йилдан бери қайнайди. 2014 йилда “Ўзбекэнерго” давлат акционерлик компанияси (ДАК) оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган ушбу мавзу бўйича раддия бериб, “Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш дастури доирасида ҳамда ҳар йилги инвестициявий дастурларда истиқболда атом электр станциялар қурилиши кўзда тутилмаган”, деб билдирганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги