06:02 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон расмийларидан блогерларни озод қилишга чақирди

07.09.2018 22:24 msk

Фарғона

Аysor.am сайти фотоси
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Ўзбекистон расмийларини диний ва ижтимоий мавзуларга ёзадиган тўрт нафар блогерларни - Адҳам Олимов (Мусанниф Адҳам), Зиёдулла Кабиров (Зиёвуддин Раҳим), Отабек Усмонов ва Хуршидбек Муҳаммад Розиқовни озод қилишга чақирди, - дея хабар берилади ташкилот сайтида.

“Ўзбекистонда блогерларни қўлга олиш мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлмаганини кўрсатмоқда. Расмийлар қўлга олинган блогерларни озод қилиши ҳамда журналистларга Ўзбекистон жамияти учун муҳим бўлган масалаларни очиқ шарҳлаш имкониятини таъминлаши лозим”, - деб билдирди қўмитанинг Европа ва Марказий Осиёдаги илмий ходими Гулноза Саид.

Ташкилот қайд этишича, қўлга олинган блогерларнинг аксарияти сўнгги пайтларда ҳижобнинг мактабларда тақиқланишини танқид қилганлар ҳамда диндор уламоларни таъқиб этиб келган собиқ президент Ислом Каримовга яқин бўлган сиёсатчилар Шавкат Мирзиёев администрациясида маслаҳатчи лавозимларида қолганлари борасида норозилик билдирганлар.

Мониторинг натижалари кўрсатишича, республикадаги мустақил журналистлар ўз мақолаларини одатда ўзбекистонликлар томонидан ўз фикрларини изҳор этиш учун асосий платформа бўлиб қолган Facebook ижтимоий тармоғида чоп этиб келмоқдалар.

Шу билан бирга, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда сўз эркинлиги масаласида ижобий ўзгаришлар содир бўлганини таъкидламоқда. Бунга Каримовнинг ўлимидан сўнг колониялардан ўнлаб сиёсий маҳбуслар чиқарилгани далил бўлади. Жорий йилнинг май ойида сиёсий мотивларга кўра айбланган икки журналист сўнгги йигирма йил ичида суд қарори билан қамоқ жазосидан қутилиб қолдилар, гап Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаётхон Насриддинов ҳақида кетмоқда.

Блогерларни қамаб қўйишгани тўғрисида маълумот сентябрь бошида пайдо бўлди – ўшанда гап уч киши – Адҳам Олимов, Зиёвуддин Раҳим ва Отабек Усмонов ҳақида кетаётганди. Бир неча кун ўтиб ушлаб кетилган блогерларнинг сони 9 кишига етгани маълум бўлди.

Уларда биринчи бўлиб озодликка 6 сентябрь куни Тўлқин Астанов чиқди. Унинг яқинларига кўра, Тўлқин 10 кун қамоқда қолган. Уни майда безориликда ва полицияга бўйсунмасликда айбдор деб топдилар. Блогернинг ўзи қамоқда ўтказган кунлари ҳақида гапиришни истамади. Унининг соқолини қириб ташладилар, Фейсбукка киришни тақиқлаб қўйдилар. Астановнинг баданида қийноқ излари йўқ, ўзи ҳам қариндошларига калтакланмаганман деб айтган.

Ҳибсга олинган блогерлар ҳақида батафсил «Мени дуо қилиб туринглар». Ўзбекистонда нега бир вақтнинг ўзида бир неча блогерлар ҳибсга олингани ҳақида” мақоласида ўқишингиз мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги