07:07 msk, 18 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Самарқанднинг энг йирик меҳмонхонаси Сингапур компаниясига сотилади

07.09.2018 16:54 msk

Фарғона

Afrosiyob Palace. Pogostite.ru сайти фотоси
Exim Investments Ple LTD Сингапур компани-яси Самарқанддаги энг катта Afrosiyob Palace меҳмонхонасини сотиб олади ва унинг реконструкцияси билан шуғулланади. 6 сентябрда кучга кирган ҳукумат қаро-рида шу ҳақда сўз боради.

Меҳмонхонанинг барча бинолари ва унга туташган 1,9 гектар ер сингапурликлар ихтиёрига берилади. Лекин инвестор, аввало, меҳмонхонанинг давлат бюджети, бошқа кредиторчилар олдидаги қарзларини узиши, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариши, шунингдек, ходимларга ойлик маошларни тўлаши керак.

Меҳмонхонанинг реконструкция ишлари 2019 йил 1 ноябрда тугаши керак. Exim Investments Ple LTD икки йил ичида Afrosiyob Palace учун $12 млн сарфлаши ва Ўзбекистон фуқаролари учун 100та янги ишчи ўринларини яратиши лозим. Меҳмонхонанинг хоналар сони 278 дан 280 га кўпайтирилади, шу билан бирга меҳмонхонанинг мақоми “тўрт юлдузли” бўлиб қолади.

Afrosiyob Palace 1996 йили ҳиндистонлик қурувчилар томонидан шарқона усулда бунёд этилган. 2007 йили у реновация бўлган. Шу кунга қадар меҳмонхона давлат мулки саналган.

Самарқанднинг мазкур меҳмонхонаси шаҳарнинг тарихий марказида жойлашган. У Гўр Эмир ва Регистон майдонига туташ ҳисобланади. Afrosiyob Palace ишбилармонлар орасида машҳур саналади: унда видеоконференциялар ва бизнес- учрашувлар ўтказиш учун техник жиҳозланган конференц зал мавжуд. Бундан ташқари, мижозларга синхрон таржималар хизмати тақдим этилади. Меҳмонхонада қиймати $45 бўлган стандарт хоналардан тортиб, $306 гача бўлган апартаментлар бор.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги