06:18 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент ҳокими ўзи ўқиган мактабнинг 1-синф ўқувчиларга планшетлар совға қилди

06.09.2018 16:50 msk

Фарғона

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Артиқхўжаев 169-мактабнинг 1-синфига қабул қилинган ўқувчиларга планшетлар совға қилди, деб хабар қилади шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.


Жаҳонгир Артиқхўжаев болаларга планшет тарқатяпти. Тошкент ҳоки-мияти матбуот хизмати фотоси

2018–2019 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ республиканинг барча умумтаълим мактабларида 5 сентябрь куни чалинди. “Билимлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирга Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, йиғилганларни самимий табриклади. Тошкент шаҳар ҳокими ўз сўзида мазкур мактабда таҳсил олганлиги, ўқувчилик хотиралари ҳақида тўхталиб, айнан қадрдон мактабида олган билимлари келгусидаги муваффақиятларига пойдевор бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишини айтиб, уларга зафарлар тилади, - деб хабар қилди шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Ж.Ортиқхўжаев 1-синфга қабул қилинган 246 нафар ўқувчиларнинг ҳар бирига Samsung Galaxy Tab A планшетларини совға қилди.

Ортиқхўжаев бу ҳадя учун пулни қаердан олгани ва бу акция қанчага тушгани, шунингдек, бунақа совғалар нега айнан шу мактаб ўқувчилари эришганининг сабаби тўғрисида хабар берилмаган.

Ортиқхўжаев жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланган. Бундан олдин у «Артель инжиниринг» компаниясининг директори бўлиб ишлаган ва Tashkent City давлат унитар корхонасини бошқарган. Ортиқхўжаев Akfa ширкатининг асосчисидир.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги