07:05 msk, 18 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда мактаб директорларини ота-оналар ва ҳомийлар сайлайдилар

06.09.2018 16:49 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевв Халқ таълими вазирлигининг

Тошкентдаги мактаб. Tribuna.ru сайтидан олинган фотосурат
мактабларда кузатув кенгашлари тузиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади, улар директорларни сайлаш ва мансабидан четлатиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу ҳақда 5 сентябрь куни имзоланган Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида сўз юритилади.

Ўқитувчилар куни нишонланадиган 2018 йил 1 октябрда умумтаълим мактабларининг васийлик кенгашларини тугатилади, уларнинг ўрнига таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, юридик шахс мақомисиз умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгашлари ташкил этилади.

Кузатув кенгашининг асосий вазифалари этиб вазирлик томонидан тавсия этилган номзодлардан умумтаълим муассасаси раҳбарини сайлаш, шунингдек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш; умумтаълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, умумтаълим муассасаси раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молиявий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан, аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Кузатув кенгаш аъзолари умумтаълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаб турадилар, ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш, ўқувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, умумтаълим муассасасининг педагог ва раҳбар ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш, таълим муассасасининг фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш билан шуғулланадилар.

Ушбу фармонда 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан (кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси) туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги (кейинги ўринларда – рейтинг) тузилиши кўзда тутилган. Рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштирилади;

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади. Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерларга, уларнинг ушбу муассасалардаги фаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда, пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

Мактаблар бошқаруви тизимини янгилаш таклифини Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг янги раҳбари Шерзод Шерматовнинг жамоаси киритган. Ўзбекистон ҳукумати, шунингдек, мактабларда корпоратив бошқарув тизимини жорий қилмоқчи. Унда мактабнинг бошқарувидаги масъулият мактаб директори (менежер) ва унинг ўринбосарлари (ўқув-тарбия фаолияти) тақсимланиши кўзда тутилган. Бош вазирнинг маълим масалалари бўйича ўринбосари Азиз Абдуҳакимов июлда билдиришича, мактабларни педагоглар эмас, балки менежерлар бошқариши керак. Шунинг учун ҳам мактаб директори лавозимини фақат педагогик маълумотга эга бўлган ходим эгаллаши мумкин деган талаб бекор қилинади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги