20:58 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда еттита бозорком кўп миллиардли зарар ва ўғриликлари учун ҳисбга олинган

05.09.2018 16:16 msk

Фарғона

Тошкентдаги “Чорсу” бозори. Nuz.uzсайти фотоси
Тошкент шаҳридаги Савдо, хизмат кўрса-тиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва «Бек тўпи савдо комплекси», «Чорсу буюм савдо комплекси», «Чилонзор буюм савдо мажмуа-си», «Ўрикзор савдо комплекси» бозорлари, «Эски Жўва деҳқон бозори», «Юнусобод деҳқон бозори» ва «Сергели автотранспорт ва эҳтиёт қисмлари бозори» мансабдор шахсларига нисбатан растрата йўли билан талон-торож қилиш иши бўйича жиноий ишлар қўзғатилган, деб Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига таянган ҳолда Kun.uz хабар беради.

Мазкур бозорлар раҳбарларига нисбатан иқтисодий жиноятлар содир этганлик айблари қўйилган. Жумладан, улар сифатсиз товарларни сотиб олиш ва уларни йўқ қилишга йўл қўйиш билан давлатга 27,7 млрд. сўм миқдорида зарар етказиш, бозорлар ҳудудида пуллик хизматлар кўрсатилишидан тушган 3 млрд. сўмдан ортиқ маблағни инкассация қилмаслик йўли билан ўзлаштириш, қайд этилмаган ва ноқонуний қурилмалар (омборлар ва енгил конструкциялар) фаолиятидан тушган 2 млрд. сўмдан зиёд маблағни ўзлаштириш, савдо нуқталари фаолиятидан олинган ижара тўловларини топширмаслик йўли билан 1 млрд. сўмдан ортиқ давлат маблағларини ўғирлаш, савдо нуқталарини реализация қилишда тадбиркорлардан 2 мингдан 5 минг АҚШ долларигача миқдорда пора олганликда айбланадилар.

Бозор раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167 - моддаси “а” қисми (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ”) билан жиноий иш қўзғатилган ва фигурантларга ҳибсда ушлаб туриш чораси қўлланилган. «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ бозори раҳбарлари О.Мустаев ва Б.Юсупов томонидан - тахминан 800 млн. сўм, шунингдек, «Тошкент озиқ-овқат захира» ДУК директори Р.Расулов томонидан - 3,9 млрд. сўм етказилган зарар миқдори қоплангани инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан марҳум этиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси кўрилган.

Тошкент бозорлари раҳбарларининг қўлга олингани тўғрисидаги хабарлар июль ойида пайдо бўлганди (26 июлда “Фарғона”да шу ҳақда маъқола чоп этилган). Ўшанда бунга давлат омборларида яхши сақламаслик оқибати пиёзларнинг сасиб кетгани сабаби айтилганди. Бу ишда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари кийим- кечак бозорлари менежерларини ҳам жавобгарликка топтганлар. Август ойи сўнггида “Озодлик” радиоси “Тошбозорсавдо” уюшмаси йиғилишида 11 та бозор раҳбари қўлга олинганини хабар қилганди.

Катта миқдорда пиёзларнинг сасиб кетгани баҳорда маълум бўлганди. Апрель ойида пойтахт ҳокимлиги “сифати ўзгарган” пиёзларни аҳолига бепул тарқатишни уюштирган. Корхона ва маҳалла раҳбарларига маҳсулотни ўз вақтида ва манзилли етказиб бериш жавобгарлиги қўйилган. Маҳсулот сифатини Давлат санитар-эпидемиология назорати маркази, пойтахт ветеринария бошқармаси, пойтахт Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси назорат қилган.

Июль ойида солиқ хизматини танқид қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт савдо тизимида коррупциянинг авжга чиққанини айтганди. «Тошкент бозорларидаги катта одамлар булбулдай сайраб, кимга қанча пул бергани, нималар қилганини гапириб беряпти. Улар ўғирлаган пулларини давлатга қайтариб берадилар. Авваллари солиқчилар одамларнинг бошига ўтириб олганди, энди бунақаси бўлмайди», - деганди Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, биргина Чилонзор туманидаги қийим-кечак бозорида 791 нафар тижоратчи солиқ тўламасдан меҳнат фаолиятини юритган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги