21:15 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент милицияси боласини қучоғига олиб машина ҳайдаган аёлни жаримага тортади

05.09.2018 14:50 msk

Фарғона

Видеотасвирдан лавҳа
Тошкент шаҳар Ишчи ишлар бош бошқармаси ижтимоий тар-моқларда боласини қўчоғига ўтқазиб олиб, унга маслаҳат берган бошқа ҳайдовчига нисбатан қўпол муомала қилган аёл тасвири тушган видеога ўз муносабатини бил-дирди. Пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси аёлнинг кимлигини аниқлаб, унга жарима солади, деб хабар беради бошқарма матбуот маркази.

Аёл йўл ҳаракати хавфсизлигининг иккита пунктини бузган. Биринчидан, 12 ёшгача бўлган бола махсус ушлаб турувчи мосламасиз енгил машинанинг олдинги ўриндиғига ўтқазилиши тақиқланади. Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодекси бу каби тартиббузарлик учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (92.150 сўм, яъни $11,6) жарима солинишини кўзда тутади. Иккинчидан, видео қаҳрамони хавфсизлик камарини тақмаган. Бу ерда жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 20 фоизини (36.860 сўм, яъни $4,6) ташкил этади.

«Бироқ, масаланинг яна бир томони бор, бу ҳам бўлса одоб-аҳлоқ қоидаси, боланинг ҳаётига хавф солишдир. Афсус, фарзанларини қучоғига олиб, машинада «ўйнатишни» яхши кўрадиганлар оз эмас. Лекин йўл ҳаракати тасодифларида бола доимо жабрланувчилардан эканини унутмаслик лозим. Ҳайдовчи машинани қаттиқ тормоз қилинганида ўз вазни билан болани рулга қисиб қўйишини ҳамма билади», - дейилади Тошкент ИИББ хабарида.

Ролик интернетда 31 август куни пайдо бўлди ва тезликда ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди. Тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти аёл ҳаракатини танқид остига оладилар. Видео муаллифи, агар аёл берилган маслаҳатга қўпол жавоб бермасдан, боласини орқа ўриндиққа олганида, роликни интернетга қўймаган бўлишини ёзади. «Агар аёлнинг ақли бўлганида, унинг боласи учун бегона одам қайғургани учун унга раҳмат айтган бўларди», - деб ёзади Facebookдаги «Тошкент ҳайдовчилари» гуруҳининг бир аъзоси.

Ижтимоий тармоқлардаги салбий ҳолатларга боғлиқ видеороликларга нисбатан Тошкент ҳуқуқ-тартибот органининг билдирган муносабати биринчиси эмас. Жорий йилнинг февраль ойида милиционерлар тўй кортежидаги «ўзидан кетиб қолган» ҳайдовчини топиб, жаримага тортганлар. Ҳайдовчининг ҳулқи ҳақидаги видео оддий бир гувоҳ томонидан тасвирга олиниб, интернетга қўйилганди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида, жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузаётганлар тўғрисида видеотасвирларни тақдим этган фуқароларни рағбатлантириш кўзда тутилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лекин ҳозирча қонун лойиҳаси қабул қилингани тўғрисида хабар пайдо бўлмади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги