07:07 msk, 18 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

7 сентябрдан Тошкент - Шаҳрисабз йўналиши бўйича “Афросиёб” электр поездлари қатнайди

05.09.2018 12:30 msk

Фарғона

«Афросиёб» электр поезди. Railway.uz сайти поезди
«Ўзбекистон темир йўллари» миллий компанияси 7 сентябрдан Тошкент-Шаҳрисабз йўналиши бўйлаб “Афросиёб” те-зюрар поездларини йўлга қўяди., деб хабар беради компания сайти.

Бундан олдин, 3 сентябрь куни “Афрасиёб” поезди Тошкентдан-Қарши шаҳри йўналишида қатнай бошлаганди.

Компания Шаҳрисабзгача бўлган темир йўлини модернизация қилиш ишларини август ойида якунлаган. 124 километр масофали темир йўл электрлаштирилди, иккита кўприк ва йигирмата сунъий қурилмалар қурилди, станциялар реконструкция қилинди. Лойиҳанинг умумий қиймати $58 млн ташкил этди.

Лойиҳага сарфланган $18,9 млн.ни Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш жамғармаси томонидан, қолган сумма “Ўзбекэнерго”, “Ўзбекистон темир йўллари” ва давлат бюджетидан қопланди.

Миллий компаниянинг 2018 йил биринчи кварталидаги ҳисоботлари даромаднинг 2017 йилга қарамаганда икки баробар ўсганлигини кўрсатади.

«Ўзбекистон темир йўллари» миллий компанияси 2018 йили қиймати $672 млн бўлган 15 та инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширади. Жумладан, улар орасида Тошкентнинг ерусти ҳалқа метрополитен қурилиши, Урганч-Хива темир йўл қурилиши, Карши-Китоб темир йўлларини электрлаштириш эвазига тезюрар поездларни йўлга қўйиш, Ангрен-Поп электрлаштирилган янги линияси, Бухоро-Мискен ва “Ангрен” шахтасини қуриш ишлари ўрин олган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги