06:32 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ИИВ кексалар ва ногиронлар иштирокидаги тиланчиликка қарши кураш чораларини таклиф этди

04.09.2018 12:08 msk

Фарғона

Venividi.ru сайти фотоси
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тиланчилик қилишга пенсо-нер, ногирон ва руҳий касал инсонларни жалб қилинишига қарши Жиноий кодекс ва Маъмурий жавобгарлик кодексига жазо чораларини киритишни таклиф этади. Бу тўғридаги қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига муҳокама учун жойлаштирилган.

Тиланчилик деганда, “пул, озиқ-овқат ва бошқа моддий қийматга эга нарсаларни ёлбориб сўраш тушунилади. Жиноят кодексининг 127 - моддаси (“Вояга етмаганларни аксилижтимоий ҳаракатларга жалб қилиш”) ва Маъмурий жавобгарлик кодексининг 188 - моддаси (“Вояга етмаганларни аксилижтимоий ҳаракатларга жалб қилиш”)га киритиш таклиф этилади. Бу моддаларда асосан вояга етмаганлар тўғрисида сўз боради. Эндиликда ушбу моддаларга кексалар, ногиронлар ва руҳий касал шахслар киритилиши кўзда тутилади. Жазо тури одамлардан қай усулда фойдаланишга қараб белгиланади.

Маъмурий кодекс моддасида шундай дейилган: «Вояга етмаганларни тиланчилик қилишга, интелектул-руҳий ҳолатига таъсир этувчи гиёҳванд, спихотроп моддаларни истеъмол қилишга, спитрли ичимлик ичишга жалб қилганлик учун ўндан йигирмата гача энг кам иш ҳақи миқдорида жарима солинади».

Модданинг янги кўринишида ушбу ҳолат тўлиқлигича баён этилади. Жамоат жойларидаги оддий тиланчилик ҳолати учун бешдан ўнгача энг кам иш ҳақи миқдорида жарима (921.500 дан 1,843 млн сўтгача, яъни $118 дан $236 гача ҳозирги курс бўйича) ундирилади ёки беш суткага маъмурий қамоқ жазоси берилади.

Бу ўринда болалар, пенсионерлар ва ногиронлардан ичимлик орқали фойдаланиш учун ўндан ўн бешгача энг кам иш ҳақи ( 2,764 млн сўмгача ёки $355) миқдорида жарима ундириш ёки беш кундан ўн кунгача ҳибсда ушлаб туриш жазоси, бошқа шахсларни алкогол ёки иродасига таъсир қиладиган бошқа моддалар қўллаш билан тиланчилик қилишга жалб қилганлик учун ўн бешдан йигирматагача энг кам иш ҳақи миқдорида жарима ундирилади ёки ўн кундан ўн беш кунгача маъмурий қамоқ жазоси берилади.

Жиноий кодексда вояга етмаган ёшларни ичимлик орқали тиланчилик қилишга мажбур қилганлик учун икки йил аҳлоқ тузатиш ишларидан тортиб уч йилгача озодликдан маҳрум этиш, бу ўринда гиёҳванд моддалар қўлланилса, беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазолари кўзда тутилган.

Қонуннинг янги таҳририда интелектул-руҳий ҳолатига таъсир этувчи гиёҳванд, спихотроп моддалар, спитрли ичимлик орқали вояга етмаган ёшларни, кексаларни, ногиронларни тиланчилик қилишга жалб қилганлик учун 360 соатдан 480 соатгача жамоат ишларига жалб этиш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазолари қўлланилади.

Мана шундай ҳаракатлар бир гуруҳ одамлар билан олдиндан тил бириктириб ёки гиёҳванд, психотроп моддалар истеъмоли ёрдамида қайтадан такрорланса, у ҳолда шахсга беш йилдан саккиз йилгача қамоқ жазоси берилади. Шуни айтиш лозим, ички ишлар органи тиланчиликка қарши курашда ногиронлардан ташқари, ўзларини “ногирон” қилиб кўрсатганларни ҳам рўйхатга киритишни таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига жисмоний ёки руҳий босимда жиноий ишлар содир этган фуқароларни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида ўзгартиришлар киритилган. Ҳозирда эса жисмоний ёки руҳий мажбурлаш жиноий ҳаракатни инкор этадиган бошқа ҳолат ҳисобланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги