06:11 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Турк компанияси «Ангрен»да металл конструкциялари ишлаб чиқарувчи заводни қуриб ишга туширди

03.09.2018 13:59 msk

Фарғона

Podrobno.uz сайти фотоси
Dal Teknik Makina Ticaret ve Sanayi A.S. турк компанияси “Ан-грен” эркин иқтисодий ҳудудида металл конструкцияларини ишлаб чиқарувчи за-водни қуриб ишга туширди. Амалга оширилган лойиҳанинг қиймати $10,7 млн бўлган, деб хабар беради UzDaily.uz.

Ишга туширилган корхона юз фоиз турклар сармояси ҳисобидан бўлган. Экологик тоза ускуналар асосида қурилган мазкур завод ўзига хослиги билан Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Завод биринчи босқичда йилига 12 минг тонна, иккинчи босқичда 24 минг тонна, учинчи босқичда 30 минг тонна металл конструкцияларини ишлаб чиқаради.

Корхона турли соҳаларда қўлланиладиган металл жиҳозларини ишлаб чиқаради: электр узатгич линиялар каркаслари, қуёш панеллари, резервуар ва ҳ.к. Завод Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжини қоплаган ҳолда, йилига $20 млн миқдорида маблағни иқтисод қилишга имконини беради. Бундан ташқари, корхона маҳсулотлари хорижга, қўшни республикаларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Авваллари Dal Teknik Makina турк компанияси Ўзбекистонда цемент заводларини қуриб ишга тушираётгани тўғрисида хабарлар берилганди. 2014 йили компания Жиззахда йилига 1 млн тонна портланд цементи ва 350 минг тонна оқ цемент ишлаб чиқарадиган заводни қурганди. Лойиҳанинг қиймати $114,2 млн бўлиб, маҳсулотнинг аксари қисми экспорт қилинади.

2018 йил 20 августда Сурхондарёда Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК) буюртмасига биноан турк компанияси йилига 1,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган цемент заводини ишга топширди. Унда 1200 одам иш билан банд бўлади. Лойиҳа қиймати $212,8 млн ташкил этган. Қурилиш ОТМК, Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш жамғармаси ва тижорат банклари томонидан молиялаштирилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги