20:56 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик арбитр Осиё ўйинлари футбол турнири финалида ҳакамлик қилади

31.08.2018 14:37 msk

Фарғона

Азиз Асимов. Pfl.uz сайти фотоси
Ўзбекистонлик арбитр Азиз Асимов футбол мусобақаларининг финал босқичида Жанубий Корея ва Япония ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинда ҳакамлик қилади, деб хабар беради Sports.uz.

Финал ўйини 1 сенябрь куни Жакартанинг “Пакансари” стадионида бўлиб ўтади. Бу ўйинда Асимовга ўзбекистонлик Руслан Сарезетдинов ва қирғизистонлик Замирбек Чанибеков ёрдам берадилар. Саудия Арабистони судяси Маҳуммад Ҳалид захирадаги судя ролида бўлади.

Азиз Асимов 2018 йилги Осиё ўйинларида бешта футбол ўйинида иштирок этди, уларнинг иккитасида захирадаги судя бўлиб. Унинг иштирокида ўтган учта ўйинда 12 дона сариқ карточка кўрсатилди. 36 ёшли ўзбекистонлик арбитр 2011 йили ўз карьерасини бошлаган. Асимов 2012 йилги футбол ўйинида бош ҳакам вазифасини ўтаган. Асимов ўз фаолияти давомида Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, Осиё футбол федерацияси кубоги ўйинларида қатнашган. У, шунингдек, Осиё кубоги, Осиё футбол конфедерацияси, АСЕАН чемпионлигида (Жануби - Шарқий Осиё мамлакатлари футбол турнири) ҳакамлик қилган.

2018 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон ва Қирғизистон эркак футболчилари термаси, шунингдек, Тожикистон аёллар термаси иштирок этди. Ўзбекистонлик футболчилар чорак финал ўйинларигача етиб бордилар ва Жанубий Корея билан ўйинда 3:4 ҳисобида ўйинни бой бердилар. Қирғизистон термаси бир очко билан гуруҳдан чиқа олмади. Тожикистонлик футболчи аёллар ўтказилган барча учта ўйинни 1 - 38 ҳисобида ютқаздилар.

Индонезиядаги XVIII Осиё ўйинлари 18 август куни бошланган ва у 2 сентябрда якунланади. Мамлакатнинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилаётган ўйинларда ғолибларга 462 комплект медаллар топширилади.

Осиё ўйинлари 1951 йилдан бери ҳар тўрт йилда Осиё мамлакатлари спортчилари иштирокида ўтказилади. Мусобақалар Осиё Олимпия кенгаши (ОСА) ва Халқаро Олимпия қўмитаси раҳнамолигида ўтказилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги