14:52 msk, 18 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Бош прокуратура Пост-патруль хизмати бошлиғини ўлдирганликда гумон қилинаётган шахсни маълум қилди

08.08.2018 15:07 msk

Фарғона

Дилшод Акрамов. Gazeta.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг бошлиғи Дилшод Акрамовнинг ўлимида Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг тартиббузарликлар профилактикаси Бошқармаси катта инспектори Рустам Абдуллаев гумон қилинади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилган, деб хабар беради Nuz.uz.

Абдуллаев 33 ёшда, ИИВ тизимида 2009 йилдан бери ишлайди. У ҳибсга олинган. Бош прокуратура матубот хизмати Акрамов қотилининг ўз жонига қасд қилгани тўғрисидаги хабарни инкор қилади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг бошлиғи вазифасида ишлаган Дилшод Акрамов 39 ёшда бўлган. У бу лавозимга 2018 йил июль ойида тайинланган эди. Акрамов 4 август куни кечқурун ўз кабинетида ўлик ҳолатида топилади. Норасмий хабарларга кўра, унга 16 марта пичоқдан зарба берилган. Мазкур жиноят бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шавқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят ишини қўзғатган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги