15:23 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент прокуратураси республика Патруль-пост хизмати бошлиғининг ўлдирилгани муносабати билан жиноий иш қўзғади

06.08.2018 11:05 msk

Фарғона

Дилшод Акрамов. Sputniknews-uz.com сайти фотоси
Тошкент прокуратураси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовнинг ўлдирилгани муносабати билан жиноий иш қўзғади, деб хабар беради «Газета.Uz» Бош прокуратура маълумотига таянган ҳолда.

4 август куни Акрамов ўз кабинетида пичоқлаб ўлдирилганлиги тўғрисида ИИВдаги манбага таяниб ҳолда Nuz.Uz нашри хабар берганди. Жасад соат 21.10 да ПП хизмати бошқармаси биносининг подполковник хизмат кабинетида топилган, деб ойдинлик киритади «Газета.Uz».

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан республика Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шавқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Sputnik агентлигининг пойтахт ички ишлар бошқармасидаги манбаси Акрамов таниши томонидан ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтган. Акрамов мазкур лавозимга июль ойида тайинланган эди ва бунга қадар у Тошкент ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси Бошқармасинининг раҳбари бўлиб ишлаган.

Аниқланишича, бу воқеа кейинги пайтлар орган тизимида ишлаётган юқори лавозимдаги мансабдор шахснинг биринчи бор ўлирилишидан дарак бермайди. Иккинчи август куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Мажбурий ижро бюросининг раҳбари Баҳром Жўраев Тошкентдаги шифохонада оламдан ўтади. Маълум бўлишича, май ойида унга ишдан бўшатилган ходим пичоқ билан зарба берган. 5 август куни “Озодлик” Жўраевнинг ўлими ҳақида хабар беради.

Мажбурий ижро бюроси ходимининг сўзларига кўра, Жўраев қўл остидаги Шавкат Ибратовни ишдан бўшатади. Ибратов маст ҳолда бошлиқ хонасига келиб, Жўраевга тўрт марта пичоқдан зарба беради. Жўраевни Яккабоғ шифохонасида операция қилишади, кейин Қарши шаҳридаги касалхонага ётқизишади ва у ердан Тошкентга келтиришади. Баҳром Жўраев Тошкент шифохонасида уч ой ётади, унинг ошқозони, жигари, ошқозоности бези, қон томирлари қаттиқ жароҳатланган эди.

Маълумки, Мажбурий ижро бюроси қарздорликни ундириш ва бошқа суд қарорларини амалга ошириш ишлари билан шуғулланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги