15:10 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Жиcмоний тарбия ва спорт вазирлигини иқтисод фанлари доктори бошқаради

31.07.2018 17:02 msk

Фарғона

Дилмурод Набиев. Kun.uz сайти фотоси
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Дилмурод Набиев янги раҳбар этиб тайинланди, деб хабар беради Kun.uz ўз манбаларига таянган ҳолда. Набиев спорт вазирлигини тарк этган Шоакроам Исроиловнинг ўрнига келган.

2015 йилдан Набиев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг департамент бошлиғи вазифасида ишлаган. У 2017 йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланади. Дилмурод Набиев иқтисод фанлари доктори, профессор ҳисобланади.

2018 йил февралида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг ректори Шоакрам Исроилов республика Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини бошқарган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан март ойи бошида қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилади. Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги