15:12 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Афросиёб» тезюрар поездларининг чипта нархлари учдан бир қисмга қимматлашди

31.07.2018 16:25 msk

Фарғона

Afrosiyob поезди. “Ўзбекистон темир йўллари”матбуот хизмати фотоси
2018 йил 15 августидан Тошкентдан Самарқанд, Бухоро, Қарши йўналишлари ва ортга қатновчи “Афросиёб” электропоездларининг чипта нархлари таҳминан 35 фоизга ортади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти “Халқ сўзи“га маълум қилган.

Айгуст ойи ўртасидан Тошкент - Самарқанд йўналишида ҳаракат қилувчи тезюрар поездининг эконом-класс вагони чиптаси 58 минг сўмдан ($7,4) 78 минг сўмгача ($10) ошган. VIP-классдаги ўринлар 105 минг сўмдан ($13,4) 151 минг сўмгача ($19,3) кўтарилган.

Тошкент - Қарши йўналишидаги «Афросиёб» электропоездидаги ўртача нарх 80 минг сўмдан ($10,2) 108 минг сўмгача ортган ($13,8). Максимал комфортни хоҳловчи йўловчилар бизнес класс чиптаси учун 148 минг сўм ($19) ёки VIP-класс ўринлари учун 209 минг сўм ($26,8) тўлашларига тўғри келади.

Тошкентдан Бухорогача бўлган эконом-класс чипталари 95 минг сўмдан ($12,1) 128 минг сўмгача ($16,4) ошган. Эндиликда ушбу поезднинг VIP-класс чипталари 243 минг сўмни ($31,1) ва бизнес-класс 176 минг сўмни ($22,5) ташкил этади. Тарифлар нега ошганлиги сабаблари айтилмаган.

Аввал хабар берилганидек, 1 августдан GM Uzbekistan корхонаси автомобилларининг нархи 14 фоизга ортади. Шу сабаб Facebookдаги TROLL.UZ саҳифасида «GM эстафетани Ўзтемирйўлга беради» деган пост эълон қилинган. Постни изоҳловчилар минимал иш ҳақи 7 фоиз ортган бир пайтда баҳолар кескин ортиб бораётганини ёзадилар. Бу ерда “эстафетани” энди ким олиши таҳминлари ёзилади ва мисол тариқасида “Ўзбек ҳаво йўллари” ва “Ўзнефтегаз” номлари келтирилади. Айрим изоҳловчи одамларнинг фикрича, яқин орада бензин ва жамоат транспортидаги йўл кира ҳақлари ортиши мумкин.

Испаниянинг Talgo-250 тез ҳаракатланувчи поездлари 2011 йилдан “Афросиёб” номи билан Тошкент ва Самарқанд ўртасида қатнай бошлади. Кейинчалик йўналиш Бухоро ва Қарши шаҳарларигача узайтирилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг фаолиятига бағишланган ҳисоботга кўра, 2018 йилнинг биринчи кварталида компаниянинг даромади икки триллион сўмдан ($254 млн) иборат бўлган ва бу кўрсатгич 2017 йили бир триллион сўмни ($127 млн) ташкил этганди. Жорий йилнинг дастлабки уч ойи ичида йўловчиларни ташиш ўтган йилга қараганда 3,8 фоизга ортган ва бир миқдор бир миллиард йўловчи-километрни ташкил этган. Ташилган йўловчилар сони 2,2 фоизга ортиб, компания хизматидан 5,1 миллион одам фойдаланган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги