15:08 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Самарқанддаги туғруқхона ходимлари чақалоқни алмаштириб қўйганликда гумонланади

31.07.2018 12:53 msk

Фарғона

Самарқанддаги туғруқхона. Stv.uz сайти фотоси
Самарқанддаги бир ойила №4 туғруқхона врачларини чақалоқни алмаштириб қўйганликда гумон қилади. Етти ойлик туғилган чақалоқ ота-онасининг таъкидлашича, врачлар уларнинг тирик чақалоғини алмаштириб, ўрнига ўлик болани берганлар. 2018 йил май ойида содир бўлган мазкур воқеа тўғрисида «Дарё» нашри хабар беради.

23 май куни 24 ёшли Гўзал Ҳакимова фарзандли бўлади ва врачлар унинг қиз фарзанд кўрганини айтишади. Етти ойлик чақалоқ махсус бўлимга олинади ва инкубатор (кувез) — керакли ҳарорат ва намликни ушлаб турадиган махсус аппаратга жойлаштирилади.

27 май куни шифокорлар Гўзалнинг турмуш ўртоғига ўғил бола туғилганини маълум қиладилар. Ўша кун чақалоқ вафот этади ва чақалоқнинг эгаларига ўғил бола жасадини беришади. Ҳакимованинг қариндошлари мутасадди органларга мурожаат қиладилар, лекин шифокорлар ўғил бола тўғилганини иддао қилиб, фарзанд ҳақиқатда уники эканлигини аниқлаш учун ДНК текширувидан ўтказишини сўрайди. Бироқ ДНК текшируви учун 2500 АҚШ доллари тўлашга имкони бўлмаган чақалоқ эгалари ўғил чақалоқни олиб дафн қиладилар.

Мазкур воқеа 2017 йил Самарқанднинг №2 туғруқхонасида чақалоқ сотилганлиги билан боғлиқ жанжал инобатга олинса, анча мавҳум кўринади. Малумки, баҳорда яроқсиз тиббий буюмларни ёқиб юборишга мўлжалланган муфел печида тўрт нафар ёниб кул бўлмаган чақалоқлар жасади топилганидан сўнг текширувлар бошланади. Аниқланишича, ноқонуний абортлар билан шуғулланган «Сам сузани плюс» хусусий клиника ҳамшираси ўлик чақалоқларни ёқиб юбориш билан қўшимча пул ишлаб юрган. Клиника врачлари олти, етти ойлик ҳомиладор аёлларни сунъий равишда туғдирганлар ва чақалоқларни бефарзанд оилаларга пуллаб келганлар.

2018 йил июнда хусусий клиника раҳбари Нигора Салиханова ноқонуний абортлар қилганлик ва болаларни сотганликда айбланиб 13 йилга озодликдан маҳрум этилди, июль ойида эса мазкур воқеага дахлдор №2 туғруқхона бош врачи Илҳом Ҳазратқулов ишдан олинди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги