15:44 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми ярим йилда $17 миллиарддан ошиб кетди

27.07.2018 15:03 msk

Фарғона

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 2018 йил январидан июнь ойига қадар $17 млрд 685 млн ташкил этди ва бу кўсатгич 2017 йилга нисбатан - $5 млрд 641 млн кўпайганини кўрсатади. Миллиардлаб савдо олиб борилаётган учлик мамлакатига - Россия, Хитой ва Қозоғистон давлатлари киради, деб хабар беради «Kommersant.Uz» республика Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда.

2017 йил январь-июнь ойларида савдо айланмаси $12 млрд 44 млн ташкил этган. Савдо айланмасининг умумий ўсиши 146,8%, экспорта ҳажми ўсиши эса – 131,1% иборат бўлган.

Ўзбекистон ташқи савдосида Россия етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобига савдо айланмасининг 16% ёки $2 млрд 836 млн, Хитой зиммасига $2 млрд 811 млн тўғри келади. Учинчи ўринни Қозоғистон эгаллаган. Мазкур мамлакат билан савдо айланмаси $1 млрд 436 млн ташкил этади ва у Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон билан савдо ҳажми энг юқори бўлган ўнта мамлакатлар қаторига кирган ягона мамлакат ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ярим йиллик савдо айланмаси $1,86 млрд ташкил этган ва бу 2017 йилги кўрсатгичга қараганда 46 фоиз ошганини кўрсатади.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари орасида тўртинчи ўринни Туркия ($940 млн), бешинчи ўринни - Корея ($762 млн) эгаллайди. Жумладан, биринчи ўнликка Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия ва Белоруссия мамлакатлари киради.


Ўзбекистон билан савдо ҳажми энг юқори бўлган мамлакатлар ўнталиги. Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги инфографикаси

2018 йил январь-май ойларида товарларнинг экспорт ҳажми $7 млрд 793 млн ташкил этган. Ушбу кўрсатгич ўтган йили – $5 млрд 945 млн иборат бўлган. Экспорт маҳсулотлари ичида газ салмоқли ўринни эгаллайди ва у $1 млрд 140 млн миқдорида сотилган. Экспорт маҳсулотлари мева-сабзавотлар ($464 млн), пахта толали калава ($381 млн), полиэтилен ($219,4 млн), текстиль маҳсулотлари ($216,8 млн), пахта толаси ($166 млн), катодли мис ($147,6 млн), электр энергияси ($105,9 млн) дан ташкил топган.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистон билан $100 млн миқдорида револьвер кредит линияси (бунда қарздорга қарзини тўлиқ ёки қисман тўлаганда яна шу пулдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади) очиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланганини маълум қилади. Ўзбекистоннинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон товараширбошлаш ҳажмини кўпайтириш борасида ўзининг муҳим савдо ҳамкори бўлган Афғонистонга афғон товарларининг солиқ, бохжона тўловларидан озод этиш имконини берадиган - эркин савдо тизимини жорий этишни таклиф қилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги