23:57 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл транзит қатновлари борасида келишиб олди

20.07.2018 11:07 msk

Фарғона

«Ўзбек темир йўллари» поезди.Sputniknews-uz.com сайти фотоси
Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл компаниялари ўзаро транзит қатновлари — чипталар сотуви, транзит йўловчиларни чиқариш-тушириш масалалари бўйича келишиб олдилар. Бу ҳақда «Тожик темир йўллари» компанияси раисининг ўринбосари Усмон Қаландарзода маълум қилди, деб хабар беради «Азия-плюс».

Икки мамлакат ҳуқуқ тартибот органлари турли сабабларга кўра транзит учун рухсат бермаганликлари боис ушбу савол ҳозиргача ҳал бўлмаганди, энди бир тўхтамга келинди, шартномани имзолаш иши қолди холос. «Томонлар ўзаро қулай усулда йўловчиларни олиш-тушириш, чипталар сотишга келишиб олдилар», — деб аниқлик киритади Тожикистон транспорт вазирлиги раҳбари Худоёр Худоёров.

2018 йили республикада турли транспортларда 37,5 млн тонна юклар ташилган, ундан 34,8 млн тоннаси — автомобиль транспорти (93%), 2,6 млн тоннаси — темир йўл (7%) ва 780 тоннаси — ҳаво транспорти орқали ташилган. Худоёрзода сўзларига кўра, бу йили ўтган йилга қараганда юкларни ташиш 4,4%га ошган, юк айланмаси — 11,6%га, йўловчиларни ташиш— 9,3% га ва пассажирлар айланмаси — 0,1 %га ортган.

Май ойидан Хўжанд ва Тошкент йўналиши бўйича автобуслар қатнови тикланган. Худоёрзода сўзларига кўра, бир ой ичида бошқа шаҳарлар бўйлаб ҳам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ишларнинг тезда амалга ошмаётганига Тожикистонда чипталар нархига таъсир ўтказувчи автобус қатновига оид солиқ тўловларини қисқартириш ишлари ҳал бўлмагани сабаб, деб хабар беради Sputnik-Таджикистан. Протоколга қўл қўйилган, Тожикистон транспорт вазирлиги мазкур масалани мамлакат ташкилот ва муассасалари билан келишиб олиш ишларини амалга оширмоқда. Тожикистон ва Ўзбекистон 12 та автобус йўналишини йўлга қўйишга келишиб олган: Душанбедан - Денов ва Термиз, Панжикетдан - Самарқанд ва Бухоро, Хўжанддан - Тошкент ва Фарғона, Шаҳритуздан - Термиз, Исфара ва Конибодомдан- Қўқон, Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарлари бўйлаб.

Ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасини кесиб ўтувчи хориж юк транспорти ва автобуслари учун кириш ва транзит тўловлари бекор қилинган. Энди транспорт воситалари Ўзбекистон йўллари орқали Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон ҳудудларига қатнаши мумкин.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги транспорт қатновлари собиқ президент Ислом Каримов ва қўшни давлат раҳбарияти ўртасидаги мураккаб муносабатлар туфайли ўзоқ йиллар ёмон аҳволда эди. 1992 йили Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари ўртасида автобус ва авиа қатновлари тўҳтатилганди, 2011 йили эса ўзбек томони ҳаттоки Тожикистоннинг Хатлон вилоятига элтувчи Хашади — Амузанг темир йўлинининг чегараолди қисмини бузиб ташлаганди. Икки мамлакат ўртасидаги барча турдаги алоқалар 2018 йилдан тиклана бошланди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги