14:54 msk, 18 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 4,9% га ўсган

18.07.2018 13:22 msk

Фарғона

2018 йил январь-июнь ойларида мамлкат ялпи ички маҳсулотлари жорий нархларда 152,5 трлн сўмни ($19,5 млрд) ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилади.

Ўтган йилга қараганда, бу йил ЯИМ 4,9% ўсган. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январ – июнидаги нархларга нисбатан 135,4 фоизни ташкил этади.

Ялпи ички маҳсулотлар аҳоли жон бошига 4,653 млн сўмни ($597) ташкил этиб, 2017 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсатгичдан 3,1% га кўп демакдир.

Иқтисоднинг барча соҳаларидаги ялпи қўшимча қиймат ЯИМ умум хажмининг 85,5% ташкил этиб, 5 фоизга ўсган. Маҳсулотларга нисбатан тоза солиқ миқдори 14,5% бўлиб, бу ерда ўсиш суръати 4,5% ташкил этади.


Иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯИМ ўсиш суръати. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси диаграммаси

ЯИМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди (1,9 ф.п.) ва бу соҳа ўтган йилнинг январь-июнига нисбатан 4,4%га ўсди.

Саноат тармоғининг қўшилган қийматида 6,1 % лик ўсиш қайд этилди. Саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига ижобий таъсири 1,4 ф.п. даражасида баҳоланди. Қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 9,7 % га ўсди. ЯИМ нинг мутлоқ ўсишида қурилиш тармоғининг ижобий ҳиссаси 0,7 ф.п. даражасида баҳоланди.

2018 йилнинг январ – июни якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ҳам 2,7 % даражасида ижобий ўсиш суръати қайд этилди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига таъсири 0,4 ф.п. ни ташкил қилди.

Шунингдек, Давлат ститистика қўмитаси ЯИМга катта ҳисса қўшган вилоятларга доир маълумотларни ҳам эълон қилган. Унга кўра, 2018 йил ЯИМга Тошкент шаҳри катта ҳисса қўшади ва унинг ҳиссаси умумий ҳисобда 14,9% ёки 22,752 трлн сўмни ($2,9 млрд) ташкил этган. Кейинги ўринда Тошкент вилояти — 9,1% ёки 13,877 трлн сўм ($1,7 млрд). Учинчи ўринни Қашқадарё вилояти эгаллайди — 6,4% ёки 9,816 трлн сўм ($1,3 млрд). Энг кам кўрсатгич Сирдарё вилоятида кузатилади. Унинг ЯИМга қўшган ҳиссаси — 1,7% ёки 2,629 трлн сўмдан ($337 млн) иборат.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги