23:54 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда афғон товарлари божхона тўловларидан озод этилади

18.07.2018 09:18 msk

Фарғона

Муҳаммад Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотоси
Ўзбекистон Афғонистонга мамлакатлараро эркин савдо тизимини жорий қилишни таклиф қилди, яъни афғон товарлари божхона ва бошқа тўловлардан озод этилади. 17 июль куни Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигинида афғон делегацияси билан бўлган учтрашувда мазкур таклиф киритилди, деб хабар беради ташкилот сайти.

Учрашувда икки мамлакат савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди. Афғонистон делегацияси Ўзбекистоннинг текстиль саноатини ривожлантиришда тажриба алмашиб, кадрлар тайёрлашга ёрдам беришига умид билдирди.

Ўзбек томони афғон инвесторларини давлат-ҳусусий ҳамкорлик тамойилида иш юритиб, чегара савдо ҳудудини ташкил қилиш ва икки мамлакат ўртасида эркин савдо режимини ўрнатишга чорлади.

Эркин савдо режими нафақат божлар тўловини бекор қилиш, балки халқаро шартномаларга кўра ўзаро савдода сон жиҳатидан чегараланишларни ҳам инкор қилади.

2017 йил якунига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 19 фоизга ошган ва $617,1 млн ташкил этган. Ташқи савдо вазири ўринбосари Саҳиб Саидназаров таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожланиш учун барча қулайликларга эга.

Ташқи савдо вазирлиги 13 июлда Ўзбекистон ва Афғонистон эркин савдо бўйича ҳукуматлараро битим тайёрлаётганини маълум қилганди. «Термез Карго Марказ» логистик маркази асносида чегараолди савдо зонаси яратилиб, унда афғон истеъмолчилари учун соддалаштирилган валюта, виза, солиқ ва божхона назорати ташкил этилади.

Ўзбекистон 2002 йилдан бери Афғонистонга эҳтиёжига қараб электр энергиясини етказиб беради. Ҳар йили ток етказиб бериш хажми ортиб борди ва 2017 йили бу кўрсатгич 200 миллионов кВт/соатни ташкил этди. 2018 йили Афғонистонга икки миллиард кВт/с электр энергиясини етказиб бериш борасида шартнома имзоланган. Муҳим вазифалардан бири - янги Сурхон – Пули-Ҳумри электр ўтказгич линиясини барпо этиш орқали Афғонистонни ягона Марказий Осиё эдектр ҳалқасига улаш ҳисобланади.

Вазирликда Афғонистон минтақадаги муҳим шериклардан бири сифатида кўрилиши таъкидланди. 2017 йил декабрь ойида президент Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи чоғи $500 млн. дан ортиқ суммага эга 40 та шартнома имзоланганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги