23:55 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ҳукумати талабалар стипендиясини аста-секин бекор қилади

16.07.2018 11:36 msk

Фарғона

Ином Мажидов. Gazeta.uz сайти фотоси
Ўзбекистон ҳукумати талабаларга стипендия беришни бекор қилиш тўғрисида ўй юритиб, кейинчалик уни аста-секин бекор қилиш ниятида. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов «Gazeta.uz» нашрига берган инвервьюсида гапириб ўтган.

«Стипендия — бу талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш воситасидир. 70% талабалар стипендиянинг бекор қилинишига қарши бўлади. Бу борада бир қарорга келиш қийин масала. Агар ўқиш контракти суммасини дифференцияли қилинса, у ҳолда кимдир бошқаси учун пул тўлаётган бўлиб қолади», — деди Мажидов.

У кўпчилик талабалар учун стипендия муҳимлигини қўшимча қилади, лекин ҳукумат ўқишга тўловни бекор қилишга мажбур бўлади. «Хориж мамлакатларида бўлгани каби, биз ҳам аста-секинлик билан стипендияни бекор қилиш масаласига келамиз. Ҳукумат бу масала устидан бош қотирмаяпти, деганлар адашади. Ҳозирги пайт ўқиш шартномаси суммаси катта эмас, лекин у ўқув даргоҳларининг барча ҳаражатларини қоплай олмайди. ОТМлар ривожи мана шу масалага боғлиқ эканини инобатга олиш зарур», — дейди вазир.

У Жанубий Корея, Англия, Германия, Япония, АҚШдаги маориф тизимини ибратли деб билади. Жанубий Кореяда 1970-йиллар маориф тизимидаги аҳвол Ўзбекистондаги каби бўлган ва ўқитувчилар ойлиги, уларнинг ким бўлишидан қатьий назар, қўшимча равишта 200 долларга оширилган, деб таъкидлайди Мажидов. Эслатиб ўтамиз, вазирнинг ҳамкасби, Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов ўқитувчилар ойлигини бир неча баробар ошириш зарурлигини айтганди. Унинг фикрича, фақат мана шу йўл билан президент Шавкат Мирзиёев талаб этаётган масала - ўқув масканлари нуфузини ошириш мумкин.

Парламентда ҳукуматга олий таълим масканларидаги ўқишнинг қиммат бўлмаслиги учун стипендияларни қисқартириш ёки умуман бекор қилиш масаласи таклиф этилганди. Депутатларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар стипендиялар бекор қилинса, бир йиллик ўқув контранклари баҳоси 1,5-2 млн сўмни ($190-255) ташкил этаркан.

Мана шундай ташаббус билан чиққан депутатлардан бири Расул Кушербаев ҳукуматдан жавоб олинмаганини таъкидлайди. Лекин шу пайтнинг ўзида Олий таълим вазирлиги 2018/2019 ўқув йилида ўқув контрактлари стипендия ва ўқитувчилар ойлиги кўпайтирилиши ҳисобига 12,3-24,7% (ўртача 18,5%) ортишини маълум қилди. Ўзбекистонда 1 сентябрдан ўқитувчилар ойлиги ўрта ҳисобда 25 фоизга ортади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги