14:54 msk, 18 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда энергия манбаалари, нефть маҳсулотлари, мевалар экспорти 70% ортди

16.07.2018 11:05 msk

Фарғона

Hyser.com.ua сайти фотоси
Жорий йилниг ярим йиллигида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $17,7 млрд ташкил этди. Экспортда мева-сабзавот, нефть маҳсулотлари ва энергия манбаалари улуши катта ўринни эгаллайди. Бу ҳақда ресспублика Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига сўз боради.

Умумий сумманинг $9,9 млрд импортга ва $7,8 млрд – экспортга тўғри келади. Энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари экспорти ўтган йилга қараганда 78,5% га ортган, табиий газ экспорти – 1,9 марта ошган, қимё маҳсулотлари – 5,3%, пластмасса ва унинг маҳсулотлари – 18,7% га ортган. Текстиль маҳсулотлари умумий экспортнинг 8,4% ($652 млн) ташкил этиб, 16,7% га ортган. Экспорт хажмининг 30,8% хизматларга тўғри келган. Жумладан, уларнинг 10,5% — транспорт хизматлари, 18,4% эса — йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ўтган йилги кўрсатгичга қараганда 58,9% га ортган, чунки мева-сабзавот экспорти 73,4% га ортиб, $463,2 млн ташкил этган.

Полиз маҳсулотлари 51,2% (118,5 минг тонна) ташкил этиб, ўтган 2017 йилга қараганда экспорт хажми 92,2% га ошган. Мевалар умумий хажмда экспортнинг 40,7% (429,2 минг тонна, ўсиш 63,4%), узум — 5,5% (27,8 минг тонна, улуши 1,1% га камайган). Бундан ташқари, 12 минг тонна ер ёнғиқ ва 3,2 минг тонна қовун ва тарвуз четга юборилган. Маҳсулотларнинг асосий харидорлари Қозоғистон бўлиб, у ерга мева-сабзавотларнинг 51,9% юборилган, Россия ҳисобига экспортнинг - 15,2%, Қирғизистонга - 8,6%, Афғонистонга - 5,5%, Хитойга - 4,1%, Вьетнамга - 3%, Туркияга - 2,1%, Покистонга - 1,8%, Эронга - 1% тўғри келади.

Ўзбекистон экспорти таркиби. Давлат статистика қўмитаси сайтидаги диаграмма

Импорт таркибида асосий улуш асбоб-ускуналар (умумий импорт хажмида 33,8 %) ва кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (11,5 %) ҳисобига тўғри келган. Ташқи савдо салдоси минус $2,1 млрд ташкил этган, жумладан, МДҲ давлатлари билан минус $0,8 млрд ва минус $1,3 млрд — бошқа мамлакатлар ҳисобига тўғри келади.

МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари - Россия, Қоғоғистон, Белоруссия, Украина, Қирғизистон ва Тожикистон ҳисобланади, уларнинг ҳисобига ташқи савдо айланмасининг 28,4% тўғри келади. Ўзбекистоннинг бошқа савдо ҳамкорлари қаторига – Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия, Эрон ва Франция (ташқи савдо айланмасининг 33,8% ) киради.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси аҳолининг биринчи ярим йилликдаги ойлик маоши, даромади ва чакана савдо бозори ҳақида маълумотларни келтирган. Январь ва июнь оралиғида аҳолининг умумий даромади 109,2 трлн сўмни ташкил этиб, битта одамга 3,3 млн сўмдан тўғри келган. Чакана савдо хажми 4,1% га ошган. Биринчи ярим йилликда ўртача ойлик ўтган йилга нисбатан 21,4% га ортган ва 1609,1 минг сўмни ($216) ташкил этган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги