13:08 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Об-ҳавонинг ўта иссиб кетгани туфайли Тошкент автобусларида бепул салқин ичимликлари тарқатилмоқда

10.07.2018 14:30 msk

Фарғона

Тошкент автобусларида йўловчиларни ўта иссиб кетган ҳаводан асраш ниятида уларга бепул салқин ичимликлари тарқатилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ташкилоти матбуот хизмати хабар беради.


Автобусларда салқин ичимликларни тарқатиш. Tshtx.uz сайти фотоси

Об-ҳавонинг кескин қизиб кетгани туфайли «Тошшаҳартрансхизмат» ташкилоти раҳбарияти бепул салқин ичимликлар тарқатиш таклифини киритган. Исимлик суви куннинг энг қизиб кетган пайти тарқатилади.

Facebookда мазкур воқеага шарҳ берган одамлар автобусларда қачон кондиционерлар ўрнатилиши билан қизиқадилар. Ташкилот вакиллари Isuzu LE60 ва MAN автобусларида 2018 йили кондиционерлар ўрнатилишини таъкидлайдилар.

Тошкент автобуси. Uz24.uz сайти фотоси
«Тошшаҳартрансхизмат» автобус паркида 600 дан ортиқ катта сиғимга эга Mercedes-Benz ва 680 та ўрта сиғимли Isuzu русумли автобуслар мавжуд. 2017 йили компания парки 60 дона паст полли MAN автобусларини харид қилди. Шаҳардаги йўловчилар ташиш суръатининг 80 фоизи маша шу ташкилот ҳиссасига тўғри келади.

Ўзгидрометмаркази хабарига кўра, 10 июль куни соат 11.00 да Тошкентда ҳаво ҳарорати 37,5 даражани ташкил этган. Қарши, Жиззах, Урганч ва Бухорода ҳаво ҳарорати 38 даражадан юқори бўлган. Яқин кунларда аномал иссиқлик сақланиб қолади ва ҳаво ҳарорати ўртача йиллик ҳисобидан 5-7 даражага юқори бўлади. Тошкентда пешин пайти ҳаво ҳарорати 43 градусни, республиканинг жанубий вилоятларида 44-45 градусни ташкил этган. Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида гармсел бўлиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистон бош санитар врачи томонидан белгиланган санитар-гигиена нормаларига кўра, йилнинг иссиқ даврида ишлаб чиқариш корхоналари зонасида ҳаво ҳарорати 32 градусдан юқори бўлмаслиги керак. Ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда ишчиларнинг қизиб кетмаслиги учун бинолардаги ҳаво сувутилиши (қишда иситилиши, ишчиларга махсус иссиқ кийимлар берилиши), дам олиш хоналари ташкиллаштирилиши лозим.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари ҳаво қизиб кетган пайтлар ҳаво ўтказадиган оқиш матодан кийимлар кийиш, кўпроқ ичимлик сувларини истеъмол қилиш, кундузги соат 12.00 дан соат 16.00 га қадар қуёшда юрмасликни маслаҳат берадилар. Шунингдек, улар тез-тез чўмилиб туришни (чунки тозаланган тери яхши нафас олади), иссиқ овқатларни тановул қилмасликни ва сунъий материаллардан тикилган кийимларни киймасликни тавсия қиладилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги