01:57 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон футболчиларига кўтарма пуллари берилмайди

09.07.2018 15:18 msk

Фергана

Ўзбекистон футбол федерацияси биноси. Расмий сайт фотоси
Ўзбек фотбол клублари кейинги мавсумдан кўтарма пулларисиз қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассосициациясининг (ЎФА) расмий сайтида хабар берилган.

«Ҳали бир ишни қойил қилиб қўймаган футболчининг клубга келмай турибоқ миллионлаб пул талаб қилишини тушуниш қийин. У ўз савиясига қараб ойлик-маош ёки меҳнатлари эвазига мукофот пулларини талаб қилиши мумкин. Шу вақтгача унинг қуруқ савлатига берилган пул эндиликда футболчини тарбия қилган футбол мактаблари ҳамда мураббийларига йўналтирилади. Бу ўз навбатида болалар футболида фаолият олиб бораётган мураббийларни сифатли футболчиларни етиштиришга бўлган интилишини кучайтиради”, — деб айтади ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Айни вақтда эса Ўзбекистонда кўплаб клублар давлат корхоналари томонидан рағбатлантирилади. Қолаверса, кўтарма пулларини бериш тартиби бир қатор шубҳаларга сабаб бўляптики, бунинг орқасидан футболчи ҳамда манфаатдор томон молиявий ютуққа эришиши мумкин. Бироқ футбол ҳам, клублар ҳам ривожланиб қолмаяпти. Эндиликда футболчилар қилган меҳнати учун ва албатта ютуғи учун рағбатлантирилади. То футбол клублари хусусийлашиб, ўртада соғлом рақобат вужудга келмагунига қадар, кўтарма пули тушунчаси унутилади.

Аҳмаджонов командага бир йил, баъзида ярим йилга келган легионерларга кўтарма пули бериш мантиққа тўғри келмаслигини айтади. Раҳбарнинг фикрига кўра, пулларни инфратузилмани ривожлантириш (стадион ва академиялар) учун сарфлаш лозим. Баёнотда айтилишича, ЎФА клублар ишига аралашмайди, лекин номақбул сарф-ҳаражатлар олдини олинади.

2017 йил декабрь ойида Аҳмаджонов футболчиларга берилаётган ойлик, кўтарма пулларидан норози эканлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, шартнома бўйича ўйинчилар 200-400 млн сўм ($25-50 тысяч) оладилар. Жорий йилнинг июнь ойида Аҳмаджонов кўтарма пули миқдори 400-800 млн сўм ($50-100 тысяч) бўлишини айтди.

2018 йил ЎФА президенти очилбой Раматов ўзбек футболидан норози ўйинчилар бошқа мамлакат клубларига бориб ўйнашини таклиф қилганди.

Эслатиб ўтамиз, дунё футболида кўтарма пуллари берилиши бу - одатий ҳол. Кўтарма пули ўйинчининг аввалги клубда олган маблағининг 10 фоизини ташкил этади, бу эса футболчига тўланадиган йиллик пул миқдорининг фоизидир. Мазкур амалиёт футболчининг у ёки бу клубга ўтишига манфаат уйғотиши керак. Турган гап, дастлабки бонусдан воз кечиш яхши ўйинчи учун шартнома имзолаш ёки ойликни кўтариш масаласида моънелик келтириб чиқариши ҳам мумкин. Одатда футболчи бу пулни мавсум давомида олади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги