13:09 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистоннинг 52 нафар фуқароси ёниб кетган автобусга боғлиқ жиноят иши судга оширилди

09.07.2018 12:00 msk

Фарғона

Қозоғистоннинг Оқтўбе вилояти прокуратураси Иргиз районида ёниб кетган автобус билан боғлиқ жиноят ишини судга йўллади. Мазкур фожиада 52 нафар ўзбекистонлик тириклайин ёниб кетганди. Айбланувчилар курсисида уч нафар ҳайдовчи ва «Азия транзит сервис» ташкилотининг муассиси ва транспорт воситасининг рейсдан олдинги ҳолатига жавоб берувчи механикдан иборат иккита ходими ўтирибди.


Ёниб кетган автобус.Instagram askar_aktileu фотоси

Компания муассисининг ҳаракати тижорат ташкилотларида мажбуриятларини яхши ўтамаганлик (Қоғоғистон ЖК 254-моддаси, энг катта жазо беш йилгача озодликдан маҳрум этилади), носоз автотранспортдан фойдаланганлик оқибатида икки ва ундан ортиқ инсон ўлишида айбдор (348-модда, 4 қ, максимал жазо — етти йил қамоқ муддати), шунингдек, расмий ҳужжатни сохталаштириш, олдиндан сохта ҳужжатдан фойдаланиш (385-модда, 1 ва 3 қ. икки йилгача озодликдан маҳрум этилиш жазо қўлланилади) деб баҳоланган.

Механик ҳаракати эса, носоз автотранспортдан фойдаланганлик оқибатида икки ва ундан ортиқ инсон ўлиши (348-модда, 4 қ,), автобус ҳайдовчиларининг ҳаракати эса носоз автотранспортдан фойдаланганлик оқибатида икки ва ундан ортиқ инсон ўлиши (348-модда, 4 қ), ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида икки ва ундан ортиқ инсонлар ўлишига айбдор (292-моддаси, 3 қ, максимал жазо — 10 йилга озодликдан маҳрум этилиш) деб баҳоланган.

Автобус ҳайдовчилари ҳисбда ушлаб турилибди, раҳбар ва механик гаров ҳисобига очиқда қолдирилган.

Бундан ташқари, автобуснинг эгаси халқаро қидирувга берилган.

Жибек (Қозоғистон) йўлидан Қозон (Россия) шаҳрига йўл олган Setra русумли автобус 2018 йил 18 январь куни тонг саҳар Самара - Шимкент автойўлининг 1060-м километрида ёниб кетади. Ёнғин оқибатида 52 нафар инсон ҳалок бўлади. Учта ҳайдовчи ва иккита йўловчи тирик қолади. Текширувлар оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланилганини кўрсатди. Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Турғунбаев таъкидлашича, фожиа содир бўлшган жойда поял лампаси топилган. Таҳминларга кўра, автобус ҳайдовчилари ундан автобус салонини иситиш учун фойдаланганлар ва у ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган. Шунингдек, автобус салонида бензин сақланган идиш топилган.

Тергов ишлари автобус 1989 йили ишлаб чиқарилгани, охирги марта 2015 йили техник кўрикдан ўтганлигини аниқлади. Автобус эгаси пассажирларни ташиш учун лицензияга эга бўлмаган.

Самолёт ва поезд транспортларининг қимматлиги боис, меҳнат муҳожирлари арзон автобусдан фойдаланишни афзал кўрадилар. Энг арзон, яъни ноқонуний автобус қатновларидаги чипта нархи энг арзон бўлади.

Фожиадан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халок бўлганларнинг яқинларига таъзия билдираркан, мазкур фожиада,жумладан, одамларнинг иш ахтариб четларга чиқиб кетишга мажбур бўлаётганида ҳукуматнинг айби борлигини тан олади. Давлат раҳбари фожиада яқинларини йўқотган оилаларга моддий ёрдам беришга топшириқ берди, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам жабрланган одамлар яқинлари учун пул маблағларини йиғиш кампанияси бўлиб ўтди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги