02:26 msk, 16 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда илк бор отлар иштирокида флешмоб ўтказилади

06.07.2018 15:01 msk

Фарғона

Ўзбекистон от спорти федерацияси матбуот хизмати фотоси
7 июнь куни Тошкентда биринчи бор отлар иштирокида флешмоб ўтказилади. У Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон от спорти федерацияси, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда. Тадбир Амир Темур ҳиёбонида соат 18.00 да бошланади, деб хабар беради Sport.uz.

Флешмоб доирасида отлар иштирокида парад ўтказилиб, унда чавандозлик билан боғлиқ чиқишларни томоша қилиш мумкин.

Флешмоб 2017 йил 17 июнда президент томонидан имзоланган от спортини ривожлантиришга боғлиқ қарорга асосан от спортини тарғиб қилиш мақсадида уюштирилган. Қарор от спорти ва йилқичиликни ривожлантириш учун қатор имтиёзлар берилишини кўзда тутади. Жумладан, Федерация 2021 йилгача барча турдаги солиқ тўловлари, от спорти инвентарлари, от емишлари, витамин ва ветеринар препаратларининг мамлакатга олиб киришда божхона тўловларидан озод этилади.

Ҳужжатда белгиланишича, республикада зотдор отларни етиштириш бўйича учта мажмуа тузилади. Улардан бири май ойида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ишга туширилди. Бу ерда қорабайр зотларини етиштириш йўлга қўйилди. Мажмуа беш гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган бўлиб, бу ерда 200 дан ортиқ отларни боқиш мумкин. Яқин орада Тошкент вилоятида дунёга машҳур ахалтекин зотига мансуб отларни етиштириш мажмуаси ишга туширилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги