01:55 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбек парламенти депутати Каттақўрғон райони раҳбариятини истеъфога чиқишга чақирди

06.07.2018 13:32 msk

Фарғона

Қодир Жўраев. Facebook даги Олимжон Ўсаров саҳифасидан олинган сурат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Қодир Жўраев (Qodir Djuraev) Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар раҳбариятини ички ишлар бўлими ходими томонидан аёл кишининг таҳқирлагани воқеаси юзасидан истеъфога чиқишга чақирди.

«Шаҳар раҳбарлари учун истеъфо бериш - энг оқилона йўл!

Каттақўрғон шаҳридаги мудҳиш ҳодиса фақат бир кишининг айби билан содир бўлмаган.Бунга шаҳардаги бутун бошли тизим айбдор! Шундай вазиятда шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори ҳамма айбни ўз зиммаларига олиб, истеъфо берсалар мақсадга мувофиқ бўларди», – деб ёзади Жўраев ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, Каттақўрғоннинг ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори “шаҳар аҳлининг ишончини оқламаганликлари учун; давлатимизнинг ҳозирги сиёсати мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириб беролмаганликлари ва улар устидан назоратни қўлдан бой берганликлари учун; Президентимизнинг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаб бермаганликлари учун; энг ёмони - миллатимиз келажаги бўлмиш аёл зотининг таҳқирланишига йўл қўйиб берганликлари учун!” айбдордирлар.

Депутатнинг бундай пост билан мурожаат қилишига 3 июнь куни Каттақўрғон ИИБда бўлиб ўтган мудхиш воқеа сабаб бўлган. Милициянинг тезкор ходими Санъат Умаров ҳақорат сўзлари билан қўлга олинган аёбни ялонғоч ҳолгача ечинтиришга мажбур қилади ва бу ҳолатни видеотасвирга олади. Тасвирдаги кадр ортидаги овозга кўра яна бир аёл ҳам таҳқирланган. Орадан бир ой ўтиб видеоролик интернетда пайдо бўлади ва жамоатчиликнинг ғазаби, кескин норозилигига сабаб бўлади. Умаровга нисбатан жиноят кодексининг 206-моддаси («ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш») билан жиноий иш қўзғатилган ва милиция ходими ишдан бўшатилган. Ички ишлар вазирлиги ташкилотни бундай “тасодифий” ходимлардан тозалашга қарор қилган. Бош прокуратура эса мазкур ишни алоҳида назоратига олган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги