01:56 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент аэропортида Туркиядан қайтган ўзбекистонлик аёл «экстремизм»га дахлдорликда айбланиб қўлга олинган

06.07.2018 12:19 msk

Фарғона

Тошкент аэропортидаги паспорт назорати. Nuz.uz сайти фотоси
Тошкент аэропортида Туркияда беш йил яшаб, учта фарзанди билан ўз ватанига қайтган 46 ёшли Дилафруз Зарипова қўлга олинган, деб хабар беради “Озодлик” радиоси аёлнинг турмуш ўртоғи Қаҳрамон Зарипов сўзларига таянган ҳолда.

Туркияда яшаётган Қаҳрамон Зарипов 27 июнь куни хотини паспорт назоратидан ўтаётиб эстремизмга дахлдор шахс сифатида қўлга олинганини айтади. Кейин аёлнинг қўлларига кишан тақишиб, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ишчи ишлар бўлимига олиб кетишади.

Қаҳрамон Зариповнинг сўзларига кўра, 2013 йили махсус хизматларнинг диний мотивда тақиб этганлари боис, Зариповлар оиласи Россияга борадилар, сўнг 2014 йили у ердан Туркияга ўтиб кетадилар. У ўзи ва хотинининг экстремизга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтади. Каттақўрғон ИИБ мазкур воқеага ойдинлик киритишдан бош тортган.

2017 йили президент Шавкат Мирзиёев эскремизмда гумонланган шахсларнинг “қора рўйхати”ни қайта кўриб чиқиш топшириғини беради. Шундан сўнг прокуратура ва махсус хизматлар хорижда юрган ўзбекистонликларни она ватанга қайтишга чорлайдилар, агар жиноятга дахлдор бўлмасалар, уларга нисбатан жиноий ишлар кўзғатилмаслигини айтадилар.

Зарипова билан боғлиқ воқеа АҚШлик бизнесмен Зокир Алиев қисматини ёдга солади. Зокир Алиев Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар юз бераётганига ишониб ватанига келади. У Қашқадарёнинг Чироқчи туманида онаси яшайдиган хонадонга келганидан сўнг орадан бир соат ўтиб Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ва Россияда тақиқланган «Ўзбекистон ислом ҳаракати» ташкилотига алоқадорликда айблаб қўлга оладилар.

Бу воқеа матбуот назарига тушгандан кейин орадан бир неча кун ўтиб америкалик ишбилармон ҳеч қаёққа кетмаслик тил хати билан қўйиб юборилади. Ваниҳоят, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди Зокир Алиевга $135 миқдорида жарима солади. Суд қарорида суд гуманитар принципларга асосланиб, Алиевнинг 2000 йилдан бери 18 йил ичида жиноий ишлар билан шуғулланмаганини ҳисобга олгани таъкидланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги