02:26 msk, 16 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Дунё футболининг рекордчи ҳаками Равшан Эрматов 2018 йил Жаҳон чемпионатини тарк этади

05.07.2018 14:28 msk

Фарғона

Равшан Эрматов. Nuz.uz сайти фотоси
Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг шикаст олгани боис Россиядаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини тарк этади. Бу ҳақда футбол бўйича мутахассис Алишенр Никимбаев ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида маълум қилади.

«Равшан ёрдамчиларидан бири бўлган Ҳамид Расуловнинг ўйин пайтида шикастлангани маълум бўлди. Лекин у Россияда ўтказилган иккита футбол мусобақасида иштирок этади. Иккинчи ўйиндан сўнг оғриқ кучая бошлайди, Ҳамид ўшандан бери ҳаттоки машғулотларга қатнашолмаган. Ҳакамлик қўмитаси раҳбарияти арбитрнинг соғайиб кетишини кутади. Лекин бахтга қарши Ҳамиднинг жароҳати битмайди. Равшан ака ва унинг ёрдамчилари Москвада қоладилар. Бу ФИФАнинг моҳир ҳакамга бўлган ҳурматини яна бир карра исботлайди», - дейилади хабарда.

Шуни айтиш лозим, футбол бўйича учта Жаҳон чемпионатида 11 та ўйинга ҳакамлик қилган Равшан Эрматов ўз соҳасининг мутлоқ рекордчиси саналади. У Россиядаги турнирда иккита ўйинга ҳакамлик қилди: Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокко (2:2). Икки ўйинда у 13 марта сариқ карточкани кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Хорватия футбол ўйинида россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин Twitterдаги саҳифасида Эрматовни ҳақоратлаб, ҳатоликка йўл қўйган хорват ўйинчиси Анте Ребични ўйиндан чиқариб юбормагани учун ҳакамни “эшакнинг боласи” деб ерга уради. Айрим ОАВ Эрматовнинг ҳаракатини ҳато деб баҳолайди. Россия футбол иттифоқининг ҳакамлик қўмитаси раҳбари Николай Левников кейинчалик Эрматов биринчи дисциплинар жазони қўллашга кеч қолганини айтади. Кейинчалик жамотчилик норозилиги ва босимига учраган Уткин Эрматовдан кечирим сўрайди, уни энг яхши ҳакамлардан бири, деб атайди.

Айтиш жоиз, ўзбекистонлик комиссар Олим Орифов 7 июлда бўлиб ўтадиган Англия ва Швеция ўртасидаги 1/4 финал учрашувида иштирок этишга таклиф олган. Аввали Орифов 2018 - ЖЧ тўртта гуруҳ учрашувларида ишлаган, шунингдек, у 1/8 финалида Мексика ва Бразилия ўртасидаги ўйинларда ҳакамлик қилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги