01:56 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда аёл кишини таҳқирлаган милиционерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

05.07.2018 11:40 msk

Фарғона

Ozodlik.org сайти видеоёзувидан лавҳа
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ички ишлар бўлими тезкор ходими Санъат Умаров аёл кишини ечинишга мажбур қилиб таҳқирлагани учун қўлга олинган. Бу ҳақда 5 июнль куни «Газета.Uz нашри хабар беради.

Умаровга нисбатан жиноят кодексининг «ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Бош прокуратура бу воқеани алоҳида назоратга олган. «Бу кишини ғазаблантирувчи ҳолат. Мансаби ва ваколатидан қатъи назар бундай ишга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Мазкур иш Бош прокурорнинг алоҳида назоратига олинган», – дейди Бош прокуратура вакили Сурайё Раҳмонова.

Умаровнинг аёл кишини камера олдида тўла ечинишга мажбур қилгани ҳақидаги видеотасвири ўтган дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Бундан олдин тасвир милиция ходимлари орасида тарқалган. «Озодлик» радиостанциясининг аниқлашича, камера олдида бир эмас, иккита бозорда пул ўғирлаганликда гумон қилинган аёл ечинишга мажбур қилинган. Журналистлар кадр ортидаги яна бир эркакнинг (тахминларга кўра - милиционер) овозини эшитишган. У иккинчи аёлни ечинишга мажбур қилган. Шунингдек, журналистлар милиционерларнинг аёлларни ялонғоч ҳолда кўчага чиқишга буйруқ берганини эшитганлар.

Ишчи ишлар бўлимидаги манба журналистларга воқеа 2018 йил 3 июнь куни содир этилганини айтади. Ечинтирилган аёлларда ўғирланган пуллар топилмаган. Натижада аёлларни журналга қайд қилмасдан, қўйиб юборадилар. Умаровнинг ўзи “Озодлик” билан суҳбатда ўз айбини инкор қилмаган. Милиционер аёллардан кечирим сўраганини айтган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги