02:25 msk, 16 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистонлик тадбиркорлар Ўзбекистондан олиб ўтилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари чегараланганини маълум қиладилар

05.07.2018 09:21 msk

Фарғона

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги юк машиналари. News.tj сайти фотоси
Тожикистон Божхона хизмати Ўзбекистондан киритилаётган озиқ-овқат маҳсулотларига чекланиш қўйган. Бу тўғрида «Ахбор» агентлиги тожик тадбиркорларига таянган ҳолда хабар қилади.

Янги талабларга кўра, битта одам чегарадан 2 кг гўшт маҳсулоти, 5 кг ун-нон маҳсулотлари ва 7 кг гуруч олиб ўтиши мумкин ва унинг юки 40 килограммдан ортиқ бўлмаслиги керак. Шунингдек, Ўзбекистондан тухум олиб кириш тақиқланади.

Тожикистонлик ишбилармонлардан бири Турсунзодадан Сурхондарёга бораётганида Пахтаобод ўтказиш пунктидаги ходимлар уни қайтаётганда 40 килограммдан ортиқ юк олмаслиги, ҳар турдаги озиқ-овқат маҳсулоти 10 кг.дан ортиқ бўлмаслиги борасида огоҳлантирганлар. Ишбилармон сўзларига кўра, барча чегара пунктларида мазкур талабга амал қилиш лозим.

Ўзбекистонга тез-тез қатнайдиган тожикистонлик бир одамнинг сўзларига кўра, бундан бир ой олдин Ўзбекистондан катта миқдордаги маҳсулотлар олиб ўтиш мумкин бўлган ва бозорлар ушбу маҳсулотларга тўла бўлган. Лекин ҳозир вазият ўзгарган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон июнь ойида товуқ тухуми импортини мутлоқ бекор қилди. Тожик ҳукумати бу ҳолатни санитар талабларга риоя қилинмаганлик билан изоҳлайди. Бироқ, мутахассислар шу тарзда ҳукумат Тожикистондаги паррандачилик соҳасини рақобатдан асраётганини айтадилар. Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон чегарасининг очилиши ва катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари олиб ўтилиши оқибатида Тожикистонда товуқ тухумлари нархи икки баробарга тушиб кетган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги