02:28 msk, 16 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши таркиби эълон қилинди

03.07.2018 15:31 msk

Фарғона

Тошкент ҳокимияти Жамоатчилик кенгаши аъзолари рўйхатини эълон қилди. Кенгаш аъзолари раҳбарият ва шаҳар аҳолиси ўртасида пойтахтни ривожлантиришга доир масалаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди. Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши шаҳар ҳокими в. б. Жаҳонгир Артиқхўжаев иштирокида бўлиб ўтди, деб хабар беради Gazeta.uz.


Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши мажлиси. Ҳокимият матбуот хизмати фотоси

Жамоат Кенгаши аъзолари қуйидагилардан иборат:

Ҳикмат Абдураҳмонов (раис) — тадбиркор, қатор компаниялар (Ўзбекистон-Хитой савдо уйи, «ТехноПлаза», GroundZero) ва жамоат ташаббуслари («Лаборатория Бизнеса», Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси,Ўзбекистонда тадбиркорлик халқаро тармоғи (GEN) асосчиси;

Нигора Оқилова -PR-менежер;

Қодиржон Юсупов — дипломат, Ўзбекистон-Хитой савдо уйи маслаҳатчиси;

Азиза Шарипова — UzBAT юридик бўлими бошлиғи;

Азиза Умарова — консалтинг компанияси раҳбари;

Диёр Мирзааҳмедов — «Миллий маркетинг маркази» уюшмаси бошқарув раиси;

Науфалбек Собиров — GS1 Uzbekistan автомат идентификациялар уюшмаси раиси;

Анвар Ирчаев — Orient Capital Managment инвестицион компанияси директори;

Хусниддин Атоев — санъатшунос, фотожурналист, мусиқа соҳасида халқаро эксперт;

Рустам Ҳусанов — X-Places шаҳар тадқиқотлар маркази асосчиси;

Нигора Ҳасанова — Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси раҳбари;

Сурен Сапов — Afisha Media асосчиси ва раҳбари;

Ирина Матвиенко — «Лаборатория бизнеса» лойиҳаси бош муҳаррири, Ladoshki.uz, Context.uz, Nemolchi.uz лойиҳалари асосчиси;

Дияс Муталов — Re-Form консалтинг агентлиги муассиси, Сотувчилар мактаби асосчиси;

Ойбек Шайхов — тадбиркор, East-West Engineering лойиҳа институти ҳамда INNOVO.tech компанияси, Buyuk kelajak халқаро нотижорат ташкилоти ҳаммуассиси, Бизнес ва инвестициялар бўйича Ўзбекистон-Европа кенгаши (Брюссель) бош котиби;

Юлия Яковлева — Person Hunter компаниялар гуруҳи асосчиси;

Музаффар Қосимов — technoplaza.uz, clg.uz, ibt.uz, groundzero.uz ҳаммуассиси;

Улуғбек Мажидов — шифокор, Ўзбекистон саратонга қарши кураш уюшмаси президенти;

Арсен Длянчев — Unique Present компанияси асосчиси;

Фарҳод Ибрагимов — Mirzo Ulugbek Innovation Center директори.


Жамоатчилик кенгаши таркиби. Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати иллюстрацияси

Кенгашнинг Facebookдаги саҳифасида маориф, тадбиркорлик ва давлат-ҳусусий ҳамкорлиги йўналиши бўйича ўринлар бўшлиги маълум қилинади. Резюме ва ишлаш иштиёқига хос мактуб қуйидаги манзилга юборилиши мумкин: info@gorod.uz.

Мажлисда Кенгаш аъзоларидан иборат 14 та комиссия таркиби тузилди. Комиссия қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият юритади:

1. Шаҳар инфратузилма ва қурилишини стратегик ривожлантириш

2. Шаҳарни режалаш, архитектура ва дизайн

3. ИКТ и Smart City

4. Аҳоли мурожаати ва коммуникациялар

5. Тадбиркорлик ва ДҲК

6. Экология ва муттасил тараққиёт

7. Ижтимоий ҳимоя

8. Саломатлик ва спорт

9. Маданият ва санъат

10. Маориф

11. Даромад ва солиқлар ундирилиши

12. Шаҳар тадбирлари

13. Кадрлар таркибини ривожлантириш ва ички жараёнлар

14. Халқаро алоқаларни ривожлантириш

Кенгаш бошлаган биринчи лойиҳадаги вазифалар: ҳокимият билан ишлашга тайёр 500 нафар тадбиркордан иборат рўйхатни тузиш; Тошкент тимсоли ва брендига бағишланган танловни ўтказиш; доимий аснода фаолият юритадиган ҳайрия акциясини ташкил этиш; шаҳарни ривожлантириш учун бизнес ғояларини йиғиш; Россиянинг «Стрелка» конструкторлик бюроси билан ҳамкорлик қилиш; дарахтларни кесиш, кўча ва йўлаклар, ёритиш ҳолатлари, йўллардаги хавфсизлик билан боғлиқ ҳаракат режаларини тузиш.

Тошкент ҳокимияти жамоатчилик кенгаши тузиш қарорини май ойида маълум қилганди. Номзодлар анкета бўлдириб, шаҳарни ривожлантириш бўйича ўз ғояларини тақдим этишлари лозим эди. Эълонга 200 дан ортиқ одам жавоб берди. Кенгаш аъзолари суҳбат орқали саралаб олинди.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари кунига икки соат ўз вақтини ажратган ҳолда бепул ишлайдилар. Экспертларга ҳафтасига икки соатдан кам бўлмаган вақт жамоат ишларида қатнашиш таклиф қилинади.

Жамоатчилик кенгаши пойтахт раҳбариятининг аҳоли билан ҳамкорлик ўрнатиш йўлидаги ягона қадами эмас. Яқинда пойтахт маъмурияти «Стрелка» КБ билан шаҳар қиёфасини яхшилашга доир таклифлар киритилиши учун онлайн- платформани ишга туширди. Таклифлар 31 августга қадар қабул қилинади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги