13:15 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистоннинг учта элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий қилинди

03.07.2018 14:41 msk

Фарғона

Душанбедаги Ўзбекистон товарлари кўргазмаси. Khovar.tj сайти фотоси
Ўзбекистоннинг Қирғизситон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчихоналарида савдо-иқтисодий массалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий қилинди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дипломатик ваколатхоналар шататлари кундалигига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади, деб маълум қилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги. Бундай лавозим муҳим шерик ҳисобланган мамлакатдаги элчихонада жорий этилади.

ТИВ 2017 йил ҳисоб-китобларига кўра, юқорида тилга олинган мамлакатлар билан товарайирбошлаш 2016 йилга нисбатан 16 фоиз ортганини кўрсатади. Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан савдоси жадал суратларда ортиб борган. Унинг бу мамлакат билан экспорт-импорт операциялари $253,9 млн ташкил этган. Тожикистон билан товарайирбошлаш $237 млн, Туркманистон билан – $177,3 млн иборат бўлган. .

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $27 млрд иборат бўлиб, ундан $14 млрд экспорт контрактларига тўғри келган. Мамлакатнинг асосий ҳамкорлари - Россия ва Хитой саналади. Мазкур мамлакатлардаги Ўзбекистон элчихоналарида савдо-иқтисодий массалар бўйича маслаҳатчи лавозими мавжуд.

Куни кеча Олий Мажлис Сенатида ҳисобот берган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2018 йилнинг биринчи беш ойида Ўзбекистон қатор мамлакатлар билан $17 млрд миқдорига тенг 182 лойиҳани имзолаганини маълум қилди. 1 июль ҳисобига кўра, республиканинг дипломатик ваколатхоналари қиймати $10,5 млрд бўлган инвестия лойиҳаларини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшган. Бундан ташқари, ТИВ вакиллари ўзбек бизнесменларига маҳсулотларни хорижга сотиши учун кўплаб халқаро кўргазмаларда амалий ёрдам берганлар. Натижада $83 млн.дан ортиқ шартномалар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил май ойида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хориждаги дипломатларнинг мамлакатга сармоя жалб қилишда суст ишлаётганларини кескин танқид қилганди. Дарҳол саккизта элчи «мамлакат раҳбари қўйган вазифаларни суст бажаришда» айбланиб ишдан олинганди. Ўшанда Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорлари саналмиш мамлакатлардаги элчихоналарда савдо-иқтисодий йўналиши бўйича маслаҳатчилар пайдо бўлиши таъкидланганди.

Шу йилнинг апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев дипломатларга мамлакатга сармоялар киритишни жадаллаштиришни юклаган ҳолда экспорт хажмини орттириш ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ташқи ишлар вазирлигини ислоҳ қилиш борасидаги фармонни имзолади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги