13:18 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистонда ишлаб чиқилган цемент маҳсулотлари бундан кейин Тошкентдаги Тожикистон Савдо уйи орқали сотилади

03.07.2018 13:35 msk

Фарғона

Тожикистондаги цемент заводи. Ozodi.org сайти фотоси
Тошкентдаги Тожикистон савдо уйи Тожикистон ҳудудида цемент ишлаб чиқарувчи барча корхоналардан Ўзбекистонга маҳсулот етказиб беришни савдо уйи билан келишган ҳолда амалга оширишни талаб қилди.Тожикистонда бир неча цемент ишлаб чиқариш заводларига эга Хитойнинг «Хауксин» компанияси бундан кейин Савдо уйи орқали Ўзбекистонга ўз маҳсулотларини сотади, деб хабар беради “Озоди” радиоси.

«Хуаксин» компанияси ўзининг шериги “Гаюр” компанияси илтимосига қарамасдан цемент маҳсулотларини мустақил равишда сотиб, тушган барча даромадни ўзида қолдирган. «Биз бу масалада хитойликлар билан музокаралар олиб бордик. Улар Тожикистон савдо уйи очилмасидан олдин, яъни 2017 йили ўзбекистонлик шериклари билан цемент етказиб бериш борасида шартномалар имзолагани ва уларни бузолмасликларини айтдилар. Шартномалар муддати — 2018 йил декабрь ойигача. Биз улардан шартномаларни узайтирмасликни, бундан кейин цемент маҳсулотларини фақат Тошкентдаги Тожикистон Савдо уйи орқали сотишини талаб чилдик», — деди Савдо уйи раҳбари Ҳамрохон Ғаниев.

Ғаниевнинг сўзларига кўра, икки давлат чегараси очилганидан сўнг тожик цементининг экспорти бир неча баробарга ортган. Шу йилнинг апрель ойи ҳисобига кўра, Тожикистондан Ўзбекистонга цемент экспорти ўтган йилга қараганда 16 марта ортган. Йил сўнггига келиб цемент экспорти 500 минг тоннадан ортиб кетиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Тожикистондаги деярли барча цемент маҳсулотлари Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади. Бу йили биринчи кварталда Хатлон вилоятида жойлашган тожик-хитой корхонаси бўлмиш «Чунгтсай Моҳир цемент» заводи (умумий миқдонинг 33% ) ва «Хуаксин Гаюр цемент» (27%) заводи маҳсулотларни ишлаб чиқараётган асосий корхоналардан бўлди. Сўғд вилоятида фаолият юритувчи «Хуаксин Гаюр Сўғд цемент» заводи ҳиссасига Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган ялпи цементнинг 22 фоизи тўғри келади. Душанбедаги “Тожик цементи” заводи эса умумий миқдорнинг 8 фоиз маҳсулотини ишлаб чиқаряпти.

Тожикистон Савдо уйининг вакили Фарруҳ Маҳсудовнинг сўзларига кўра, тожик цементининг талабгорлиги унинг олий сифати билан боғлиқ. «Тожикистонда цемент нархи арзон эмас, лекин унинг сифатига гап йўқ. Тожикистонда энг кенг тарқалган қурилиш материали бўлмиш - М500 цементи ишлаб чиқарилади», — деди Маҳмудов.

Экспорт хажмининг ортиб бориши сабаб Тожикистон Ўзбекистон билан савдо айланмасини икки баробарга кўпайтира олди. Мустақиллик йиллари даврида биринчи бор Тожикистон Ўзбекистондан сотиб олаётган маҳсулотига қараганда кўпроқ маҳсулотларни сота бошлаган.

Ҳозирги пайтда Тошкентдаги Тожикистон Савдо уйи фақат қурилиш материалларинигина экспорт қиляпти. Ғаниевнинг сўзларига кўра, маҳсулотлар ассортиментини гипс, гипсокартон, оҳак ва бошқа қурилиш материаллари ташкил этади. Сўнгги пайт Душанбе ва Хўжандда ўзбек савдо уйлари очилди. Тожикистон пойтахтида Ravon Uzbekistan автосалони очилди. Ўзбек автомобиллари маҳаллий аҳоли муҳаббатини қозонмоқда. Ўзбекистоннинг маиший техника ишлаб чиқарувчи Artel компанияси маҳсулотлари тожик бозоридан хитой товарларини сиқиб чиқара бошлади. Хўжанддаги “Саҳоват” тожик-ўзбек бозорида икки мамлакатнинг 300 га яқин тадбиркорлари озиқ-овқат ва илкламчи маҳсулот товарларини сотмоқдалар.

Шуни қўшимча қилиш керакки, Тожикистон иқтисодиётига сармоя киритаётган энг йирик давлат - Хитой саналади. У мамлакатга $1,2 млрд миқдорида сармоя қиритди. Хитой бешта олтин кони, центент заводлари, рангли металларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларини молиялаштирмоқда. Душанбе мазкур корхоналарни “Душанбе-2” иссиқлик электр станциясини таъмирлашга кетган $349 млн миқдоридаги қарз эвазига Хитой ихтиёрига ўтказган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги