08:10 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев Тошкентда Пучон университети филиалининг очилишини тасдиқлади

03.07.2018 09:54 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 июлдаги қарори билан Тошкентда Пучон университети (Bucheon University ) ташкил этилишини тасдиқлади. Томонлар февраль ойида келишиб олган мазкур ўқув даргоҳ ўқитувчилар тасқислиги муаммосини ҳал этиши керак. Жумладан, ҳужжатда қайд этилишича, навбатдаги хорижий ОТМ филиалининг очилиши мамлакат мактабгача таълим муассасаларида кўп йиллик педагог ва тарбиячилар етишмовчилигини тўлдириш ва инновацион муҳитни яратишга қаратилган, деб ёзади Gazeta.Uz. Университет мактабгача таълим, архитектура, дизайн ҳамда таълимнинг бошқа талабгир йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайди, шунингдек санаб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боради.


Кореядаги Bucheon University . Studyinkorea.go.kr сайти фотоси

ОТМ пойтахнинг Чилонзор туманида педагогика коллежи биносида жойлаштирилади. Унинг ўқув корпуси ва ётоқхоналари, ахборот-ресурс маркази Пучон университети ҳисобидан молиялаштирилади.

Таълим Пучон университети ўқув режалари ва дастурлари асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида сиртқи, кундузги ва кечки шаклларда тўлов-шартнома асосида олиб борилади. Бунда потенциал иш берувчилар тақдим этувчи грантлар, шунингдек мамлакат ҳудудларидан бўлган ёшлар учун хомийлик маблағлари жалб қилинади. Университет битирувчиларига бериладиган Пучон университети дипломлари Ўзбекистонда қўшимча юридик жараёнларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Мактабгача таълим, корейс тили, шунингдек архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича ОТМга қабул 2018/2019 ўқув йилидан очилади. Университет фаолияти васийлик кенгаши томонидан бошқарилиб, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов унинг раиси этиб тайинланган.

Гарчи Ўзбекистонда ҳар йили олий таълим муассасаларини 20 минг нафар талаба битираётгани билан педагоглар етишмовчилиги ўткир муаммо бўлиб қолмоқда. Битирувчи талабалар ўз соҳасида ишлашга ошиқмайдилар, чунки ўқитувчилар деярли туну-кун иш билан банд бўлиб, кўпинча ўз касбий фаолиятига кирмайдиган юмушлар билан машғулдирлар. Халқ таълим вазирлиги ўқитувчилик касби нуфузини ўз ўрнига қайтаришга ҳаракат қилиб, педагогларнинг бошқа ишларга жалб қилиниши тақиқлади. Ўзбекистон халқ таълим вазирлигининг янги раҳбари Шерзод Шерматов олиб борилажак ислоҳотлар кўплаб муаммоларни ҳал этиши, жумладан бошлангич синфларга рус тилида дарс берувчи педагоглар етишмовчилиги муаммосини ҳам ҳал этиши лозимлигига эътибор берди. Унинг сўзларига кўра, Тошкент Давлат педагогика университети кейинги йиллар бу соҳада мутлақо кадрларни тайёрламаган.

Тошкентда Жанубий Кореянинг Пучон университети филиалидан ташқари Сожон (Seojeong University), Йоджу технологик университети ва американинг Вебстер университети филиали очилади. Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида эса Россиянинг «МИСиС» миллий тадқиқот технологик университети филиалининг очилиши кутилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги