13:18 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Astana Motors Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини сотишга келишиб олди

02.07.2018 13:12 msk

Фарғона

Astana Motors автосалони. Компания сайти фотоси
Қозоғистоннинг Astana Motors компанияси Hyundai русумидаги енгил автомобилларни Ўзбекистонда сотишга келишиб олди. Машиналар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган General Motors маҳсулотларига рақобатда бўлади.

«Биз Ўзбекистонда Hyundai машиналарини сотишга рухсат олдик, — дейди Forbes.kz га интервью берган Astana Motors компанияси раҳбари Нурлан Смагулов. — Бундай улкан иқтисодиётга, улкан аҳолига эга қўшни мамлакатда Жанубий Кореянинг энг катта компанияси маҳсулотини тақдим этиш - катта имтиҳондир».

Машиналарни йиғиш заводи қўшни давлатларга маҳсулотларни сотиш режасига кўра қурилганди. Компания Ўзбекистон экспорт учун чегарасини очишини йиллар кутди ва 2017 йил кузида ўзбек томони бизнесни либерализациясини бошлаб, хориж машиналари учун божхона акцизларини 2 фоизга туширди. Смагулов сўзларига кўра, компания Тожикистон бозорига ҳам кириб боришни кўзлайди.

Нурлан Смагуловнинг сўзларига кўра, узоқ вақт давом этган кризисдан сўнг Қозоғистон автобозорида янги автомобилларга қизиқиш кучая бошланган. Май ойида Astana Motors кейинги уч йил ичидаги энг яхши кўрсатгичга эришган ҳолда 1400 дона автомобилни сотган. 2018 йил прогнозларига кўра, бозорнинг 21 фоиз улушини эгаллаган компания 54 минг дона автомобиль сотиши мумкин. «Биз бозорнинг 20 фоизидан ортиқ ўрнини эгаллай олдик. Сотилаётган ҳар бешта машинанинг биттаси бизнинг ҳиссамизга тўғри келади», — деди компания раҳбари.

Astana Motors Қозоғистон бозорига ўн бир хил русумдаги автомобилларни тақдим этади. Уларнинг орасидан Hyundai, Subaru, BMW и MINI, Rolls-Royce, Toyota, Lexus, Jaguar Land Rover, Volvo ўрин олган.

GM Uzbekistan Nexia, Orlando, Spark, Damas, Lacetti, Captiva, Matiz, Malibu, Cobalt енгил автомобилларини ишлаб чиқаради. Май ойида «Ўзавтосаноат» компанияси GM Uzbekistanнинг барча акциясини сотиб олишини маълум қилди ва Matiz русумидаги автомобилларни ишлаб чиқармаслигини эълон қилди. Компания хориж автомобилсозларини жалб этиш мақсадида мамлакат автобозоридаги яккаҳокимликни бартараф этмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги