13:20 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда масжидни эгаллаб олган тўқсонинчи йиллар криминал етакчиси қўлга олинди

02.07.2018 09:46 msk

Фарғона

Шуҳратилла Носировнинг ҳибсга олиниши. “Ўзбекистон 24” телеканали сюжетидан кадр
Ўзбекистонда 1990 йиллар криминал оламида “Шуҳрат Дўмбрабодлик” номи билан ном таратган Шуҳратилла Носиров ва ўзини пойтахтнинг Чилонзор туманидаги “Носирхон” масжидининг эгаси деб билган акаси Шавкат Носировлар ҳибсга олинди, деб хабар беради “Ўзбекистон 24” телеканали.

Масжид ходимлари ака-укалар зўрлик билан муҳр ва ҳужжатларни топтиб олиб, ўзлари номидан масжидни бошқарганини таъкидлайдилар. “Қонундаги ўғри”ни милиция ва ДХХ ходимлари унинг бўласи Баҳодир Шароповни шикоят аризасига биноан қўлга олганлар.

Шаропов ака-ука Носировлар 2017 йили ноябрда Шароповдан 30 минг АҚШ долларида қарз олганлик тил хатини ёздириб олгани, шунингдек, уй ҳужжатларини тортиб олганликлари устидан шикоят қилган.

ОАВ маълумотларига кўра, махсус операция 8 июнь куни ўтказилган. Орган ходимлари улар яшаётган квартални ўраб оладилар, ака-укалар қўлга олиниб, тегргов изоляторига ташланади. 18 июнь куни Носировларнинг 55 ёшли синглиси Гулнора Расулова ҳам ҳибсга олинади.

Шуҳратилла Носиров 1957 йил 27 апрелда Тошукентда тўғилган, тўқсонинчи йиллар пойтахт бозорларини “назорат” қилган. 1994 йил Жиноят бўйича Тошкент шаҳар суди Республика Жиноят кодексининг 133-моддаси (“инсон органи ва тўқималари савдоси”), 168-моддаси (“Таъмагирлик”), 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 267-моддаси (“Транспорт воситаларини олиб чоқиш”) билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилади. “Озодлик” радиосининг маълумотига кўра, жиноят ҳукми 21 вароқни ташкил этган, Носиров матбуотда “автомобиль ўғриси” деган номни олади.

Қамоқ жазосини ўташ пайти қилинган жиноятлари учун Носировнинг жазо муддати узайтирилади ва жами 23 қамоқда ўтиради, 2016 йил 18 августда Жаслиқ колониясидан эркинликка чиқади. У Чилонзор туманининг "Дўмбрабод" маҳалласида яшаган ва шу ер номи билан лақаб олган.

Шуҳратнинг акаси Шавкат Носиров 1956 йил 15 октябрда Польшада туғилган. Муқаддам судланмаган, Россия фуқароси. Ўзбекистонда укасига қўшни бўлиб, вақтинча истиқомат қилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги