02:30 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг даромади кескин кўтарилди

29.06.2018 14:35 msk

Фарғона

Ўзбекистон вокзалидаги тезюрар поездлар. Nuz.uz сайти фотоси
«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг 2018 йил биринчи кварталидаги даромади ўтган йилги шу вақтга нисбатан икки баробар ортган. Бу ҳақда компания сайтида келтирилган ҳисоботда сўз юритилади.

Жорий йилнинг биринчи уч ойида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг даромади икки трлн сўмни ($254 млн) ташкил этган, ҳолбуки бу кўрсатгич ўтган йили бир трлн сўм ($127 млн) миқдорида бўлганди.

Компания деярли барча йўналишлар бўйича ўз кўрсатгичларини яхшилай олган. Йўловчиларни ташиш 3,8% ортиб, бир млрд йўловчи-километрни ташкил этган. Ташилган йўловчилар сони 2,2 фоизга ошган, компания хизматидан 5,1 миллиондан ортиқ одамлар фойдаланганлар. Темир йўлларнинг эксплуатация ўзунлиги 7,9 фоизга кўпайган ва 4642 км.ни ташкил этган. Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратди ва ходимлар сонини 13,6 фоизга кўпайтирди. Ҳозирда компанияда 84 мингга яқин одам меҳнат қилади.

Ўтган йилга нисбатан фақат юк ташиш борасидаги кўрсатгичлар камайган холос. У 2,2 фоизга камайиб 5,38 млрд тонна-километрни ташкил қилган.

2018 йили «Ўзбекистон темир йўллари» инвестия ва инфратузилмага доир умумий қиймати $672 бўлган 15 та лойиҳани амалга оширади. Бунга - Тошкент метрополитенининг ерусти ҳалқа йўли, Урганч — Хива темир йўли қурилишлари, Қарши — Китоб линиясини электрлаштириш йўли билан тезюрар поездлар қатновини тиклаш, янги электрлаштирилган Ангрен - Поп темир йўли қурилиши, Поп — Қўқон - Анжидон участкаларини электрлаш, Бухоро - Мискин темир йўли қурилиши, “Ангрен” шахтасини қуриш ишлари киради.

Бундан ташқари, 2018 йили 29 локомотив, 1500 юк вагонларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари, 1000 дона юк вагонлари ва 15 пассажир вагонларини ишлаб чиқариш, шунингдек, 180 километр темир йўлини таъмирлаб, тиклаш ишлари режалаштирилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» — Ўзбекистондаги барча темир йўлларини бошқарувчи ягона компаниядир. Унинг 100 фоиз акцияси давлат тасарруфидадир.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги