08:15 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолисини Tashkent City келажагини муҳокама қилишга чорлайди

28.06.2018 19:30 msk

Фарғона

Ҳиёбон лойиҳаси эскизи. Gazeta.uz сайти иллюстрацияси
Ўзбекистон пойтахти ҳокимияти ҳузуридаги Жамоат кенгаши пойтахт аҳлини Тashkent City ҳудудида барпо этиладиган ҳиёбон лойиҳаси муҳокамасига чақирди, деб хабар беради Gazeta.uz.

3 июль куни ҳиёбон лойиҳасининг муҳокамаси бағишланган семинар бўлиб ўтади. Семинардан мақсад — пойтахтнинг фаол одамларининг фикларини билиш, лойиҳа тузилишидан тортиб унинг амалга оширилишига бўлган даврда креатив инсонлар ғояларидан фойдаланиб қолишдан иборатдир.

Аввал хабар берилганидек, Тошкент ҳокимлиги ва Россиянинг «Стрелка» консалдинг компанияси пойтахт қиёфаси гўзаллигини янада ошириш мақсадида аҳолидан таклифлар йиғиши мақсадида «Ташкент любит тебя» (“Тошкент сени севади”) сайтини ишга туширган.

«Стрелка» консалдинг бюросининг Тошкент ҳокимлиги билан ҳамкорлиги 1 июнда малум бўлди. Бюронинг бош директори Денис Леонтьев президент Шавкат Мирзиёевни Амир Темур проспектини янгилаш бўйича лойиҳа билан таништирганди. Лойиҳага кўра, проспектдаги тротуарлар кенгайтирилиб, велойўлаклар қурилади, чорраҳаларда жамоат дам олиш масканлари барпо этилади, 400 туп дарахт экилади.

Пойтахт ҳокимлиги кейинги пайтлар ижтимоий тармоқлар орқали қурилиш борасида аҳоли фикрини ўрганишга қизиқиб бормоқда. Ҳокимятнинг Facebookдаги саҳифасида эски шаҳарни реконструкция қилиш масаласи муҳокамага қўйилди. Айрим одамлар раҳбариятидан тарихий биноларни «ўз ҳолида» қолдиришни маслаҳат берганлар.

Ҳозирда Тошкентда Tashkent City («Ташкент-Сити») халқаро бизнес маркази жадал суратлар билан қурилмоқда. Унинг тўрт йилда якунланиши режалаштирилган. Қурилиш айрим одамлар уйларининг мажбурий тарзда бузилиши туфайли юзага келган жанжаллар ҳамоҳанлигида давом этмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги