08:26 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда нақд пул хажми ортиб кетганини қайд этди

28.06.2018 19:19 msk

Фарғона

Rferl.org сайти фотоси
Ўзбекистонда 1 июнь ҳисобига кўра, муомиладаги нақд пул хажми 20 трлн сўмни ($2,5 млрд) ташкил этган ва бу аввалги ойларда нисбатан 1,4 трлн сўмдан ($175 млн) ортиқ миқдорни кўрсатади. Республика Марказий банки ҳисоботида мана шундай маълумотлар кўрсатилган.

Таъкидлаш жоизки, йил бошидан бери илк бор муомиладаги нақд пул хажми 20 трлн ($2,5 млрд) сўмни ташкил этган. Май ойи бошида ушбу кўрсатгич - 18,6 трлн ($2,32 млрд), апрель ойи бошида – 18,2 трлн сўмни ($2,27 млрд) ташкил этганди. Бундан ташқари, май ойидан июнга қадар банклардаги миллий валютада қўйилган депозит пуллар – 30,6 трлн ($3,82 млрд) дан 31,6 трлн сўмгача ($3,95 млрд) ортган.

Хориж валютасидаги депозит ҳисобларнинг камайиб бориши кузатилган. Агар 1 май куни МБ миллий валюта ҳисобида 25,3 трлн ($3,1 млрд) сўмни қайд этган бўлса, бир ойдан сўнг ушбу миқдор - 24,5 трлн сўмга ($3 млрд) камайган.

Муомиладаги, банкларга қўйилган миллий ва хорижий валюталардаги пулларнинг умумий массаси 76,2 трлн сўмни ($9,5 млрд) ташкил этган. Ушбу кўрсатгич май ойида 74,6 трлн сўм ($9,3 млрд) миқдорини кўрсатганди.

Маълумки, пул массасининг кескин кўпайиши истеъмол нархларининг ошишига олиб келади. Марказий банк кредитлаш тизими ва валюта курсининг арзонлашувини ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида кузатилган Ўзбекистон иқтисодига инфляциянинг ўтказган таъсири билан изоҳлайди.

МБ мутахассислари 2018 йил биринчи кварталида қайд этилган инфляциянинг пасайишини валюта айирбошлаш курсининг барқарорликка келгани ва муомиладаги нақд пулларнинг камайиши билан боғлаганлар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги