13:24 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

АҚШ Ўзбекистоннинг асосий инвесторига айланди

27.06.2018 16:00 msk

Фарғона

Uz.usembassy.gov сайти фотоси
2018 йилнинг биринчи кварталида АҚШ Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармоя киритаётган асосий давлатга айланди. Бу ҳақда 27 июнь куни Ўзбекистон Марказий банки хабар беради.

Чоп этилган статистик маълумотларга кўра, уч ой ичида Ўзбекистонда киритилган сармоянинг 28 фоизи АҚШ ҳисобига тўғри келади. Киритилган умумий инвестиция ҳисобига 10 фоиздан иккинчи ўринни Хитой ва Буюк Британия эгаллайди. Ўзбекистонга киритилган сармоялар бўйича Британиянинг Виргин ороллари 8 фоиз билан учинчи ўринни, БАА ва Россия 6 фоиздан тўртинчи ўринни эгаллайди. Бешинчи ўринда Туркия ва унинг сармояси умуммиқдорнинг 5 фоизини ташкил этади. Мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри киритилган инвестиялар миқдори $4 млрд.дан $4,3 млрд.гача ўсган.

Шунингдек, МБ шу йилнинг биринчи кварталида Ўзбекистоннинг умумий тарқи қарзи $14,5 млрд.дан $14,7 млрд.гача ортганини маълум қилади. Ташқи қарз давлат, ҳусусий банк секторлари ва ҳусусий банк бўлмаган молиявий муассасалар ҳисобига ортганини кўрсатади. Лекин шунга қарамасдан ҳусусий хўжалик субъектларининг ташқи қарзлари камайган.

Ислом Каримовнинг сўнгги раҳбарлик йиллари (2011-2016) Ўзбекистонга киритилаётган ташқи инвестициялар миқдори $3,3 млрд.дан $1,9 млрд.гача пасайиб кетганди. 2017 йил ноябрига келиб, яъни предиент Шавкат Мирзиёев президентлигининг биринчи йилида инвестиялар хажми 2011 йил кўрсатгичига қайтди. «Авваллари Ўзбекистон кам ривожланган давлатлар қаторида эди. Ҳозирда биз ривожланган Осиё давлатлари қаторидан ўрин олганмиз», – дея вазиятга изоҳ беради Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев.

2018 йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев уч кунлик ташриф билан АҚШда бўлди. Ташриф давомида Америка компаниялари ва Жаҳон банки билан умумий ҳисобда $8,5 млрд миқдорида шартномалар имзоланди. Кейинчалик Андижонга ташриф буюрган Мирзиёев Ўзбекистон иқтисодиёти қийин аҳволда экани, у америкаликларнинг замонавий технологиялари муҳтож эканини таъкидлади.

Шу кунларда президент Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатга четдан $17 млрд миқдорида сармоя киритилишига эришолганини айтди. Гап 182 та истиқболли дастурларни амалга ошириш ҳақида боряпти. Президент сўзларига кўра, ушбу маблағларни қўлга киритиш учун пухта бизнес-режалар ишлаб чиқариш лозим.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги