01:57 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Белоруссияда бўлиб ўтган чемпионатда ўзбек шахматчилари тўққизта медални қўлга киритдилар

27.06.2018 12:20 msk

Фарғона

Ёш шахматчилар Тошкент аэропортида. Olympic.uz сайти фотоси
Ўзбеистонлик шахматчилар ФИДЕнинг иккинчи жаҳон чемпионатида 8,10 ва 12 ёшли ёшлар ўртасида ўтказилган рапид ва блиц ўйинларда тўққизта медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Республика шахмат деферациясининг расмий сайти.

Ўзбекистон термаси бешта олтин ва тўртта кумуш медалларни қўлга киритиб, умумкоманда ҳисобида Россия (2,3,6) ва Украинани (2,2,2) ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

Ҳумоюн Бекмуротов (8 ёшгача) ва Умида Омонова (12 ёшгача) блиц ва рапид бўйича икки марта олтин медалга сазовор бўлдилар, Афруза Ҳамдамова (10 ёшгача) эса блиц бўйича олтин, рапид бўйича кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Рукия Олимова (8 ёшгача), Шаҳромбек Каримов (10 ёшгача) ва Олмос Раҳматуллаев (12 ёшгача) кумуш медалга сазовор бўлдилар.

Турнир 21 июндан 25 июнга қадар Беларуссия пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақаларда 27 давлатдан 750 дан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Чемпионат швейцарча тўққиз турда ўтказилди.

27 июнь куни Тошкент аэропортида ёш чемпионларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. «Жаҳон чемпионати яхши ўтди. Мен турли мамлакат шахматчиларига қарши ўйнаб, олтин медални қўлга киритдим. Жаҳон чемпионати шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтаролганимда бағоят ҳурсандман. Мен Магнус Карлсенга ҳавас қиламан. Келажакда дунёдаги энг ёш гроссмейстер ва катталар ичида жаҳон чемпиони бўлмоқчиман», — дейди Ҳумоюн Бегмуродов.

Эслатиб ўтамиз, Минскда ўтказилган биринчи жаҳон чемпионатида ўзбек шахматчилари битта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритиб, умумҳисобда Россия (5,3,3), Белоруссия (4, 1, 1) ва Вьетнамдан (1, 3, 5) кейинги тўртинчи ўринни эгаллагандилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги