08:28 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Халқ таълим вазири мактаблардаги дарсларнинг “муқаддас”лиги тиклашга ваъда берди

27.06.2018 10:49 msk

Фарғона

Шерзод Шерматов брифингда. Admin.uzedu.uz сайти фотоси
Ўзбекистон ҳалқ таълим вазирлигининг янги раҳбари Шерзод Шерматов педагоглар нуфузини оширишда ОАВ алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. У бу ҳақда ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ ислоҳотларга бағишланган брифингда маълум қилди.

Халқ таълими вазири жамиятда ўқитувчи касбига нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш, билим олишга бўлган рағбатни кучайтириш, қолаверса, тизимда таълим сифатини таъминлашда салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этишда оммавий ахборот воситаларини ҳаморлик қилишни таклиф қилди.

Шерматов ислоҳотлардан кўзланган мақсадлар ҳақида гапираркан, жумладан, ўқитувчиларни кунига салкам тўрт соат вақтни олувчи, ҳақ тўланмайдиган кундалик текширувлар, қоғозбозликлардан озод қилишини айтди. «Народное слово» газетасининг ёзишича, вазирлик маълумотига кўра охирги йил мамлакатдаги мавжуд 10 мингта мактабда 207 минг ҳар хил текширувлар ўтказилган. Доимий текширувлар берилаётган таълим сифатига салбий таъсир ўтказади. Шерматов тез орада мактабларда “таълим муқаддас” лигини тиклашга ваъда берди. Бундан буён ўқитувчилар ўзларининг касбий доирасидан ташқари ишларга жалб қилинмайди.

Янги вазир фикрича, бошланғич синф ўқувчилари билан боғлиқ муаммоларни янги мактаблар қуриш эвазигагина ҳал этиб бўлмайди. Бу ерда педагог кадрларни тайёрлаш тизимини ўзгартириш лозим. Жумладан, бошланғич синфлардаги тирбандлик рус тилида таълим олувчи мактабларда кузатилади, чунки кейинги йиллар Тошкент давлат педагогика университети бу соҳада бошланғич синф ўқитувчиларини етиштириб чиқмаган.

У, шунингдек, мактаблардаги коррупцияни йўқ қилиш, таълим муассасаларини молиялаштириш ишларининг шаффофлигини таъминлаш, тизимга бюджетдан ташқари маблағ ва сармоялар киритиш билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилди.

Ўтказилажак ислоҳотлар ҳақида гапираркан, Шерматов сифат, адолат ва шаффофлик принципларига таянишини такрорлади. У бу ҳақда аввалги мажлисда гапириб ўтганди ва вазирликнинг ўрта бўғин раҳабарларининг деярли барчасини ишдан бўшанганди.

Шерзод Шерматов 20 июнь куни вазир этиб тайинланди. Унгача вазирликка беш йил раҳбарлик қилган Улуғбек Иноятов ўзининг учта ўринбосарлари билан биргаликда эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди. Президент Шавкат Мирзиёев Иноятовни “эски дунёқарашли одам” эканига урғу бериб, тизим ривожи учун “бирорта янгилик тавсия” этмаганини таъкидлаганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги