13:30 msk, 16 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда йил бошидан 13 та янги масжид иш юрита бошлади

21.06.2018 13:58 msk

Фарғона

Евгений Чубко фотоси, “Фарғона”
Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида 13 та масжид давлат рўйхатидан ўтиб, фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий Усмонхон Алимов маълум қилади.

«Биргина Сурҳондарёда еттита янги масжид ўз ишини бошлади», – дейди Ўзбекистон мусулмонлари муфтийси. У бу ҳақда “Қардош халқларнинг умумий қадриятлари” шиори остида Шимкентда ўтказилаётган халқаро фурумда баёнот берган. 20 июнда Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида ўтказилаётган мазкур анжуманда икки мамлакатдан 600 яқин диний уламолар қатнашган.

Агар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов диний ҳаракатларда рақобатчи сиёсий кучларни кўрган бўлса, мамлакатнинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев бу соҳада ислоҳотларни бошлаб юборди. Мирзиёев Ислом динининг гуманитар ҳусусиятларини ўрганиш ва тарғиб қилишни бош масала деб билди.

Мирзиёев ташаббуси билан Қуръон тиловоти, ҳадисшунос муслим ва муслималар ўртасида кўрик танловлари ўтказилди. 2018 йили мамлакатда фаолият юритаётган олий диний муассасалар қаторига “Халқаро ҳадислар мактаби” ва Халқаро Ислом академияси келиб қўшилди.

2018 йил март ойида мусулмонларнинг Аzon.uz сайти ўқувчилар орасида “Ўзбекистондаги масжидлар етарлими?”, деган сўров ўтказади. “28 миллион аҳолисига 2050 масжиднинг тўғри келиши жуда камлик қилади” деган жавобни 78,9 фоиз одамлар ёқлаганлар, “озлик қилади” деган жавобга - 16 фоиз, “етарли”га - 4,4 фоиз, “бу жудаям кўп” деган жавобга - 0,8 фоиз одамлар овоз берганлар.

2016 йили Ўзбекистонда 2065 та масжид фаолият юритган. Унда 4100 имом хизмат қилган (7824 инсонга битта имом тўғри келади). Мамлакатда 11 та диний таълим муассасаси иш юритади, улардан иккитаси Ислом институти ва тўққистаси мадрасалардир (3,21 млн одамга битта диний муассаса тўғри келяпти).

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги